Байрам муносабати билан…
ОКМК бошқарув раисининг буйруғига кўра, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Олмалиқ кон-металлургия комбинатида меҳнат қилаётган барча аёллар(2025 йил 1 март ҳолатига рўйхатда бўлган) бир маротабалик 700 000 сўм миқдоридаги пул маблағи билан мукофотланишади.
Шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши меҳнат фронти қатнашчилари-фахрийлари бўлган аёлларга ҳам 700 000 сўмдан моддий ёрдам ажратилади.
Бугунги кунда ОКМК таркибий бўлинмаларида 7 595 нафар хотин-қизлар меҳнат қилишади.