Айни кунларда шаҳримизнинг “Эҳтиром” кўчаси ҳамда унда жойлашган бино ва иншоотлар бузилмоқда. Уларнинг ўрнига 2-3 қаватли замонавий типдаги аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи бинолар қурилади. Шаҳар ҳокими Қобил Хамдамовнинг фармойиши билан ушбу бинолар коммуникация тармоқлари устида жойлашганлиги сабабли, савдо мажмуаларини бузиш мақсадида баҳоловчи ташкилот хизмат харажатлари учун жами 20 млн сўм маблағ ажратилди.
Шаҳар ҳокимидан олинган маълумотга кўра, жорий йил май ойида шаҳримизга жамоат транспорт қатновига автобус ва микроавтобуслар келтирилади. Ҳозирда шаҳарнинг марказий йўлларида автобусларнинг бемалол ҳаракатланиши учун шароит яратилмоқда, яъни бекатлар тартибга келтирилиб, йўллар кенгайтирилмоқда. «Эҳтиром» кўчаси 24 соат ишлайдиган гастрономик кўчага айлантирилади. Бундан кўзланган мақсад аҳолига маиший хизмат кўрсатиш сифатини ошириш билан бирга, ёшларни иш билан таъминлашдан иборатдир.
