Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак!
17 июнь куни шаҳримизда Республика миқёсидаги идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бош прокуратура, Мажбурий ижро бюроси ҳамда Кадастр агентлиги раҳбарлари фуқаролар билан мулоқот олиб боришди.
Қабулда вилоятимизнинг Олмалиқ шаҳрига туташ ва унга яқин 14 та шаҳар ҳамда тумандан келган жами 144 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушди. Келиб тушган мурожаатларнинг 41 таси ижобий ҳал этилди. Қолган барча мурожаатлар масъуллар томонидан назоратга олинди.


