OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

МАҲАЛЛА ТИЗИМИДА ЯНГИ БОСҚИЧ: РЕСПУБЛИКАМИЗДА МАҲАЛЛАЛАРҚАЙТА ШАКЛЛАНТИРИЛМОҚДА

Маҳалла — халқ билан давлат ўртасидаги ажралмас кўприк. Маҳалла халқнинг уйида, кўнглида ва ичидаги муаммосига энг яқин муассаса. Унга тегишли тизимни яхшилаш ва қайта ташкил этиш — аҳоли манфаатини таъминлашга хизмат қилади. Сўнгги йилларда маҳалланинг жамиятдаги ўрнини кучайтириш, аҳоли муаммоларини тезкор ҳал этишда фаол иштирокини таъминлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 209-сонли фармони, 2023 йил 21 декабрдаги “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 402-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 майдаги 294-сонли қарор талаблари асосида Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масалалари бўйича идоралараро комиссия”нинг хулосаси, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиянинг 2025 йил 3 апрелдаги йиғилиш баёни ва хулосасига мувофиқ, жорий йилнинг 3 июль куни «Маҳаллалар фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Тошкент вилоятидаги маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ҳамда ўзгартириш киритиш масалалари тўғрисида»ги Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг VII-9-85-10-0-K/25 сонли қарори қабул қилинди.
Ушбу қарор билан вилоятимиздаги жами 1025 та маҳалланинг 142 таси қисқартирилиши белгиланди. Шундан Олмалиқ шаҳридаги жами 52 та маҳалладан 11 таси қисқартирилади. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Ф.Худойбердиевга шаҳар ва туман ҳокимлари билан биргаликда Тошкент вилоятида тугатиладиган, бирлаштириладиган ва бўлинадиган маҳаллалар тўғрисида аҳоли орасида тушунтириш тарғибот ишларинини олиб бориш топширилди. Қолаверса, маҳаллаларни бирлаштириш ҳисобига бўшаётган маҳалла фуқаролар йиғини балансидаги бинолардан самарали фойдаланиш чоралари кўрилиши ҳақида айтиб ўтилди.
Идоралараро комиссия таклифлари асосида айрим маҳаллаларнинг чегаралари қайта кўриб чиқилади, улар бирлаштирилади ёки тугатилади. Маҳаллаларни бирлаштириш ва тугатиш жараёнида аҳоли орасида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилади. Бўшайдиган бинолар фойдаланишга мос ҳолда тақсимланади. Солиқ қарздорликлари, банк ҳисоб рақамларининг ёпилиши, муҳр ва штампларни бекор қилиш каби ишлар белгиланган тартибда амалга оширилади. Бутун ҳужжат айланмаси архивлаштирилади.
Мавжуд бинолар янгидан ташкил этилган маҳаллалар балансига ўтказилади. «Маҳалла еттилиги» аъзоларининг меҳнат шартномалари бекор қилиниб, уларни иш билан таъминлаш чоралари кўрилади. Барча ишлар 2025 йил 1 сентябргача тўлиқ якунланиши шарт.
Олмалиқ шаҳридаги баъзи маҳаллалар ҳам қисқартирилиб, кенгайтирилмоқда. Уларни қуйидаги жадвал орқали билиб олишингиз мумкин:

МАВЗУГА ОИД

ОЛАМНИ МЕҲРГА ТЎЛДИРГАН АЁЛ!

admin

ИНСОН ҚАДРИ АЗИЗ, ХОТИРАСИ МУҚАДДАС!

admin

ОРАМИЗДАГИ КЎРИНМАС ҚОТИЛ

admin

ЯШИЛ МАКОН ЛОЙИҲАСИ ШАҲРИМИЗДА

admin