Жорий йилнинг 5 август куни мамлакатимизда хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича муҳим тадбир — «Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқ ва имкониятларини янада кенгайтириш» мавзусида Республика ўқув семинари бўлиб ўтди.
Семинарда бугунги кунда аёлларга яратилаётган шароитлар, тенг ҳуқуқлилик, илмли аёллар ҳақида музокаралар қилинди. Ўқув семинарида 100 га яқин иштирокчи — вазирликлар, идоралар, қўмита ва агентликлар, шунингдек, йирик корхоналар, жумладан, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг масъул вакиллари қатнашишди.
Ушбу тадбир мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий фаоллигини кучайтириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлардаги гендер сиёсатни янада самарали амалга оширишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.