OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

ЭНЕРГОТЕЖАМКОР ГАЗ ЖИҲОЗЛАРИВА УНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

Ҳурматли фуқаролар, “Олмалиқшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими Сизга қуйидагиларни маълум қилади: Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий давлат ёнғин назорат органлари ҳар йили иситиш мавсуми бошланишидан олдин аҳоли хонадонлари ҳамда турар-жойлардаги дудбурон ва шамоллатиш каналларининг техник ҳолатини тафтишдан ўтказади. Тафтиш натижалари бўйича аниқланган носозликларни бартараф этади ҳамда ушбу соҳада давлат, идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизматлари томонидан дудбуронларни текшириш, профилактик хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини бажаради ва назоратга олади. Шунингдек, Газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари ва мазкур Қоидаларга риоя этмаслик натижасида содир бўладиган салбий оқибатлар учун жавобгарлик газ тармоғининг бўлиниш чегарасига мувофиқ равишда тегишли газ тармоғи эгасининг зиммасига юклатилади. (ВМнинг №319-сон қарори, 2-боб 8-банди).

Маълумки, табиий газни иқтисод қилиш, оқилона фойдаланиш ва ортиқча газ сарфини камайтириш ҳамда аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида булим чилангарлари хонадонма-хонадон юриб, “ТЕЖАМКОР ГАЗ УСКУНАЛАРИ”нинг истеъмолчилар учун қулайликлари, хавфсизлиги ҳақида батафсил тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Лекин аҳоли орасида ҳали ҳам маънан эскирган газ ускуна ва ёндиргичлари мавжуд. Бунда газнинг 30-40 фоизигача ортиқча сарф бўлишига йўл қўйилади.
Куз-қиш мавсумига қадар, иситиш газ жиҳозларидан фойдаланишимиз учун газ жиҳозларимизнинг техник ҳолати, уларнинг созлиги, газ ёндиргичларининг талабларга қай даражада жавоб беришига алоҳида эътибор қаратишимиз лозим.
Уй ичидаги маънан эскирган (ОП) печка, контромарка, ваннахоналарда жойлашган сув иситиш газ жиҳозлари(колонка)ларидан бугунги кунда фойдаланиш таъқиқланган бўлиб, замонавий энерготежамкор газ жихозларидан фойдаланиш тавсия этилиб, амалдаги ШНҚ 2.04.08-13-банди талабларига асосан, ташқарига, алоҳида хонага жойлаштирилиши талаб этилади.
Шуни қайта таъкидлаб ўтиш жоизки, хонадонингизда иситиш газ жиҳозларингиз печка (ОП), КЧМ ёки хонанинг бурчагига ўрнатилган КОНТРОМАРКА бўлса, уларни тежамкор замонавий иситиш қозонларига алмаштириш чорасини кўришингиз тўғрисида ОГОҲЛАНТИРИЛАСИЗ, акс ҳолда 2025 йил 1 ноябрь кунидан хонадонингизга табиий газ бериш ТЎХТАТИЛИШИНИ маълум қиламиз!
Аҳоли орасида содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида, одамлар ухлайдиган ва дам олиш хоналарида очиқ оловда ишлайдиган газ жиҳозларидан фойдаланиш ҚАТЪИЯН ТАЪҚИҚЛАНАДИ! (ВМнинг №319-сон қарори 2-боб, 4-банди)
Хурматли фукаролар! Табиий газни кўп истеъмол қилиниши натижасида оилавий маблағларингиз ортиқча сарфланади. Ортиқча сарф ва исрофни тўхтатайлик!

Жамшид Абдугаппаров,
“Олмалиқшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи.

МАВЗУГА ОИД

ГАПИГА ЎЗИ АМАЛ ҚИЛМАЙДИГАН ТАШКИЛОТ, ХАЛҚҚА АВВАЛ ЎЗИНГ НАМУНА БЎЛ!

admin

ТАНИШИНГ, МАҲАЛЛАЛАРИМИЗГА САЙЛАНГАН РАИСЛАР

admin

АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ҚАНДАЙ ЖАРАЁН?

admin

ХОТИН-ҚИЗЛАР ЖИНОЯТИ ОШДИ: БУНИНГ ОЛДИ ОЛИНИШИ УЧУН НИМА ИШЛАР ҚИЛИНДИ?

admin