Олмалиқ шаҳрида янги ижтимоий ташаббус амалга оширилди — ногиронлиги бўлган болаларни кундузги парвариш хизмати фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу маскан болаларнинг ижтимоий ҳаётга мослашиши, салоҳиятини рўёбга чиқариши ва ўзига бўлган ишончини оширишда муҳим ўрин тутади.
Марказда ҳар бир тарбияланувчи ёши, имконияти ва соғлиги ҳолатидан келиб чиқиб, индивидуал режа асосида парвариш қилинади. Маданий, ижтимоий мослашув ва реабилитация жараёнлари уйғун тарзда олиб борилиши болаларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилайди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов марказ фаолияти билан танишар экан, бундай муассасалар нафақат болалар, балки уларнинг ота-оналари учун ҳам катта имкониятлар эшигини очишини таъкидлади.
Янги марказ орқали болалар кундузги даврда зарур парвариш, билим ва кўникмаларга эга бўлишса, ота-оналар эса ўз меҳнат фаолияти ёки кундалик ишларини бемалол амалга ошириш имкониятига эга бўлади. Бу эса оилавий ва ижтимоий барқарорликка хизмат қилади.
— Янги марказ орқали болалар кундузги даврда зарур парвариш, билим ва кўникмаларга эга бўлишса, ота-оналар ўз меҳнат фаолияти ёки кундалик ишларини бемалол амалга ошириш имкониятига эга бўлади. Бу эса оилавий ва ижтимоий барқарорликка хизмат қилади, — дейди ҳамшаҳримиз Ҳ.Ҳайдарова.
Мазкур ташаббус нафақат болаларнинг ривожланиши, балки жамиятда инклюзив муҳит яратилишига ҳам ҳисса қўшади.