Маълумки, Президентимиз бошчилигида мамлакатимизда “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади”, деган эзгу ғоя асосида бу соҳада катта ишлар амалга оширилмоқда.
2024-2025 ўқув йилида шаҳримиздаги 23 та умумтаълим мактабида 25 834 минг нафар ўқувчи таҳсил олишди.
Шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфида 23 та умумтаълим мактаби, 1 та “Баркамол авлод” болалар мактаби ҳамда 20 та давлат мактабгача талим ташкилотлари фаолият олиб бормоқда.
Маълумот учун:
9919 (38%) нафари бошланғич синф ўқувчилари
16 119 (62%) нафари юқори синф ўқувчилари;
2024/2025-ўқув йили ютуқлари:
Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида:
Мактабларда жами 1354 нафар (шундан 1150 (85 фоиз) нафар аёл ўқитувчилар фаолият олиб боришди.
Таълим муассасаларида таълим сифати энг аввало педагог ходимларнинг малакасига боғлиқ эканлиги барчамизга маълум.
Бугунги кунда шаҳримиздаги таълим муассасаларида 64,2 фоиз (870 нафар) тоифали педагоглар мавжуд. Бу кўрсатгич ўтган йилгига нисбатан 124 нафарга (9,1 фоиз) ортган.
Маълумот учун :
133 (10 фоиз) нафари ўрта махсус;
353 (26 фоиз) нафари мутахассис;
338 (25фоиз) нафари II-тоифали;
333 (25фоиз) нафари I-тоифали;
199 (15 фоиз) нафари олий тоифадаги ўқитувчилар ҳисобланади.
2023-2024 ўқув йилига нисбатан ўрта махсус педагоглар улуши 53 нафарни ташкил этган бўлса, 2024-2025 ўқув йилида бу кўрсатгич 43 нафарни ташкил этган. Ҳозирги кунда ушбу ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар олийгоҳларнинг 3-босқичида таҳсил олишмоқда. Педагоглар мақомини ошириш ва уларни рағбатлантириш борасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, 2024/2025-ўқув йилида шаҳримиздаги 4 нафар педагог Вазирликнинг тармоқ мукофотлари соҳиби бўлди. Шунингдек, 11-умумтаълим мактаби математика ва информатика фани ўқитувчиси Асқарова Феруза Хамматовна хизматлари учун “Халқ таълими фидойиси”, 19-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби инглиз тили фани ўқитувчиси Холмуротова Гулбаҳор Бекмурадовна, 4-умумтаълим мактаби бошланғич таълим ўқитувчиси Уразбакова Марғубахон Сарвархоновна ва 7-умумтаълим мактаби инглиз тили фани ўқитувчиси Ниёзова Матлуба Маликовна кўп йиллик хизматлари учун “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони соҳиби бўлишди.
Жорий йилда умумтаълим мактабларининг 11-синфини 2476 нафар ўқувчиларимиз битиришиб мустақил ҳаётга қадам қўйишди. Битирувчиларимиздан 41 нафари олтин ва кумуш медаллари билан тамомлади (36 нафари олтин, 5 нафари кумуш)
Дастлабки маълумотларга кўра 11-синф битирувчиларининг 1616 нафари (83 фоиз) олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириб, уларнинг кириш тестларида тўплаган ўртача балли 80,4 фоизни ташкил этди.
Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 28 август куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 28-сонли баёнида белгиланган вазифалар бўйича 2 та умумий ўрта таълим мактабларида (1-16-сонли мактаблар) 2 та хорижий тил ва 1 та замонавий касбга ўқитиш амалиёти йўлга қўйилди. Бунда «Бизнес ва касб-ҳунарга ўқитиш» йўналиши доирасида ўқувчилар Миллий малакалар рамкасининг 2-даражасига мос бўлган касбларга ўқитилиши; ўқувчиларни касбларга ўқитиш ишларини самарали йўлга қўйиш учун умумий ўрта таълим муассасаларида устахоналар ташкил этилиб, ойлик иш ҳақи олий маълумотли умумтаълим мактаби ўқитувчисига тенглаштирилган «Касбий таълим устаси» лавозими жорий қилинади; ўқувчилар қуйидаги йўналишларнинг бири бўйича касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилди:
- биринчи йўналиш — тадбиркорлик субъектлари ва ҳунармандларни умумий ўрта таълим муассасаларига жалб қилиш орқали ўқувчиларни ишчи касбларга ўқитиш;
- иккинчи йўналиш-умумий ўрта таълим муассасаларида ташкил этиладиган курсларда ўқувчиларни ахборот технологияларига оид замонавий касбларга ўқитиш назарда тутилди.
2024-2025 ўқув йилида касбга ўргатиш ишлари
2024-2025 ўқув йилида 1 та мактаб (1-ИДУМ) намуна сифатида олиниб, жами 2 та йўналишда касбга ўргатиш ишлари амалга оширилди ҳамда 44 нафар илк битирувчиларимиз “Ёш дастурчи”, ENTRY, PYTHON йўналишида сертификатларни қўлга киритишди.
Мактабгача таълим йўналиши бщйича 3-7 ёшли болаларни мактаб таълимига тайёрлаш, уларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш учун қуйидаги ишлар амалга оширилган.
Шаҳримиздаги 3-7 ёшли болалар сони 11 768 нафарни ташкил этиб, улардан 8950 (76 фоиз) нафари мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган. Улардан 5061 нафари Давлат, 3250 нафари нодавлат ташкилотга қарашли, 638 нафари оилавий ҳамда 122 нафари хусусий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган. Ушбу мактабгача таълим ташкилотларида 810 нафар педагог фаолият юритиб, улардан 210 нафари олий, 92 нафари тугалланмаган олий, 508 нафари ўрта махсус маълумотли педагоглардир.
Ҳар йилги анъанага айланган “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий-кўрик-танловининг шаҳар босқичида иштирок этган 4-,7-,11-,38-сонли мактабгача таълим ташкилотининг 4 нафар тарбиячиси танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиб, фахрли ўринларни эгаллашди.
Барча мактабгача таълим ташкилотларида психологлар томонидан ота-оналар ва тарбиячилар учун “Ёзги психологик саломатлик ҳафталиги” ташкил этилди. 2025 йил шаҳримизда яна 420 ўринли 8-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ушбу ДМТТда ривожланишида нуқсони бор болалар ва соғлом болалар баравар таълим-тарбия олишлари белгиланиб инклюзив гуруҳлар ташкил этилди.
“Инсон” ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ҳамкорликда давлат хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотида ғамхўрлик гуруҳлари ташкил қилинди.
“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловида шаҳримиздаги 19 та умумтаълим мактабларининг 7–9-синф ўқувчилари рўйхатдан ўтиб, танловнинг шаҳар босқичида 95 нафар ўқувчи жамоа бўлиб иштирок этишди. Мазкур танловда 19-мактаб 1-ўрин, 11-мактаб 2-ўрин, 2-мактаб 3-ўринни эгаллаб, ғолиб жамоалар 100 млн, 75 млн, 50 млн пул мукофотларига эга бўлишди.
2024-2025 ўқув йилида ҳам “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб танлови”да 19-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси иштирок этиб, вилоят босқичида фахрли ўринни эгаллади.
“Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2019 йил 29 апрелдаги ПФ-5712-сон Фармони асосида замонавий мактабларга қўйиладиган талаблар асосида баҳолашни ташкил этиш ва мувофиқлик сертификатини бериш белгиланган. Бу бўйича 2021 йил 2- ва 15-умумтаълим мактаблари иштирок этиб, 15-мактаб 3-даражали сертификатни қўлга киритди. 2022 йил эса 1,10,17,19,20-мактаблар иштирок этиб, 10-,17-,19-,20-мактаблар 2-даражали ва 1-мактаб 3-даражали сертификатни қўлга киритишди. 2023 йил 14-,18-,5-, 11-,16-мактаблар ҳам иштирок этиб, 14-,18-,11-мактаблар 2-даражали ҳамда 5-мактаб 3-даражали сертификатни қўлга киритишди.
2024-2025 ўқув йилида Республика фан олимпиадасининг мактаб босқичида 5520 нафар 9,10,11-синф ўқувчилари 12 та фан йўналишида қатнашди. Республика фан олимпиадасининг шаҳар босқичи 2024 йил 21-25 октябрь кунлари 19-мактабда ўтказилди. Ушбу босқичида 1133 нафар ўқувчи иштирок этишди. Фан олимпиадаси бўйича 9,10,11-синф ўқувчилари ўртасида жамоа ҳисобида 1, 18 ва 20-мактаблар фахрли ўринни эгалладилар.
Республика фан олимпиадасининг вилоят босқичида 9-синфлар ўртасида биология фанидан 1-мактаб ўқувчиси Эралиев Пўлатбек, инглиз тили фанидан 2-мактаб ўқувчиси Отамуродова Мадинабону, давлат ва ҳуқуқ асослари фанидан 19-мактаб ўқувчиси Насруллаев Хамроз 1-ўринни, рус тили фанидан 15-мактаб ўқувчиси Вафин Рафаел 2-ўринни, информатика фанидан 16-мактаб ўқувчиси Никончук Мирон 3-ўринни эгаллади. 10-синфлар ўртасида она тили фанидан 18-мактаб ўқувчиси Сахобиддинова Мохичехра 1-ўринни, 11-синфлар ўртасида рус тили фанидан 16-мактаб ўқувчиси Хасанова Дурдона 1-ўринни, Акбарова Мадинабону 2-ўринни, инглиз тили фанидан 20-мактаб ўқувчиси Сайдуллаева Шаҳзода 2-ўринни эгаллаб, олимпиаданинг Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сон, “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 12 августдаги ПҚ-4805-сон, “Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 19 мартдаги ПҚ-5032-сон қарорлари ижросини таъминлаш бўйича Давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларида фаолият кўрсатаётган физика ва кимё фани ўқитувчилари ўртасида Республика олимпиадасининг шаҳар босқичида 21 нафар физика фани ўқитувчилари иштирок этди.
Улардан физика фанидан 1-ўринни 20-мактабдан Эргашева Ирода Файзулла қизи, 2-ўринни Бухоро мактабидан Қидиров Рўзимухаммад Зухриддин ўғли, 3-ўринни 5-мактабдан Абдуллаева Дилноза Мингбай қизи эгаллашди.
Кимё фанидан бўлиб ўтган олимпиаданинг шаҳар босқичида 24 нафар ўқитувчи иштирок этиб, 5 нафар ғолиб саралаб олинди. Яъни, 1-ўринни Бухоро мактабидан Исроилова Хилола Собиржоновна, 2-ўринни 16-мактабдан Насирова Марварид Фахриддин қизи, 3-ўринни 10-мактаб ўқитувчиси Атакулова Зулайхо Нематжоновна, 4-ўринни 20-мактаб ўқитувчиси Нишонова Дилрабо Фарҳод қизи, 5-ўринни 20-мактаб ўқитувчиси Рисбоева Зарнигор Юнус қизи эгаллади. 1-ўринни эгаллаган Исроилова Хилола Собиржоновна олимпиаданинг Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиб, совринли ўринни эгаллади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2024 йил 21 июндаги ПҚ-231-сон қарори ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 28 июндаги 198-сон буйруғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ўқитувчиларнинг узлуксиз касбий ривожланишини қўллаб-қувватлаш ва касбий маҳоратини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш орқали умумий ўрта таълим муассасаларида таълим сифатини яхшилаш учун 3-,5-,11-,20-мактабларда таянч мактаблари ташкил қилинган. Таянч мактабларда 4 та фан йўналишида 4 нафар ментор мактаблардан тайинланган 23 нафар етакчи ўқитувчиларни ўқитиб, бириктирилган етакчилар эса мактабидаги фан йўналишлари бўйича педагогларга янгиликларни етказиб ўқитиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 ноябрдаги “Ўқувчи ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-393-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 30 июндаги “Жасорат мактаблари”га ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 3636-сон рақам билан давлат рўйхатидан ўтган қарор асосида шаҳримиздаги 12-умумтаълим мактабида 5-синф ўқувчилари учун “Жасорат мактаби” ташкил этилди ҳамда тегишли тартибдаги қабул жараёнида 26 нафар болани қамраб олди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ҳузурида 2024 йил 26 январь куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида ўқитиш сифатини яхшилашга оид тақдимот давомида берилган топшириқлар бўйича 7-сон баёни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармони ижросини таъминлаш бўйича 2024-2025 ўқув йилида шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 4 та (10,16,19,23) мактабда билимни баҳолашнинг янги тартиби жорий этилган. Шаффофлик ва очиқликни таъминлаш ҳамда ҳар хил коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида 2025-2026 ўқув йилидан барча умумий ўрта таълим мактабларида янги баҳолаш тизимига ўтказиш режалаштирилган.
Кутубхона ва
дарсликлар
Бўлим тасарруфидаги таълим муассасаларининг жами китоб фонди 91 477 та бадиий адабиётдан иборат. Ҳар бир ўқувчига 3-4 тадан китоб тўғри келади. Бугунги кун ҳолатига 1-синфларга (таълим тили ўзбек) 15 номда жами 2305 тўплам, таълим рус тилида бўлган синфлар учун эса 15 номда 650 тўплам дарслик таълим муассасаларига етказилмоқда. Жами тиллар бўйича 44 375 дона 1-синф дарсликлари етказилиш режалаштирилган. Шунингдек, 2-,3-синф тарбия, информатика, инглиз тили машқ дафтарлари ҳамда 8-синф инглиз тили машқ дафтарлари етказиб берилмоқда. Қолган дарсликлар босқичма-босқич таълим муассасаларига етказиб берилиши белгиланган.
2025 йил бўйича бадиий адабиётлар харид қилиш мақсадида маҳаллий бюджетдан 100 млн сўм маблағ ажратилиб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тавсия этган рўйхат асосида шакллантирилган 2844 дона китоб бўлим тасарруфидаги 24 та таълим муассасаларига етказилди. Шунингдек, вилоят бошкармаси томонидан 22 номдаги жами 855 дона бадиий китоблар етказиб берилди.
Мактаб кутубхоналари доимий равишда ўтказиб келинадиган китобхонлик тадбирлари, ярмаркалари ҳамда ҳомий ташкилот ва ота-оналар томонидан бадиий китоблар билан таъминланмоқда. Вилоят ҳокими ташаббуси билан май ойида ташкил этилган “Фарзандим учун бир китоб” акцияси доирасида жами таълим муассаса кутубхоналарига 11 422 дона китоб ҳадя қилинди.
Таълим муассасалари ва шаҳар Ахборот ресурс маркази билан ҳамкорликда китобхонликни тарғиб қилиш ҳамда китобхонлик маданиятини янада ошириш мақсадида китобхонлик тадбирлари ўтказилди.
Жумладан, бўлим тасарруфидаги 16-умумтаълим мактабининг 11-cинф ўқувчиси “Энг фаол китобхон ўқувчи” кўрик-танловида иштирок этиб, вилоят миқёсида 1-ўринни эгаллади. Булардан ташқари 10-умумтаълим мактаби жамоаси шаҳар миқёсида ўтказилган “Энг яхши китобхон мактаб” кўрик-танловида ғолиб бўлди ҳамда вилоятда иштирок этиб, фахрли 3-ўринни эгаллади. Шунингдек, 14-умумтаълим мактаби кутубхона ходими Дилнавоз Эргашева “Энг фаол кутубхона мудири” кўрик-танловида вилоятда иштирок этиб, фахрли 3-ўринни эгаллади. Шаҳар марказидан олис ҳудудларда кўчма кутубхоналар ташкил этилиб, ушбу жараёнга маҳалла фаоллари, кекса ёшдаги фуқаролар жалб этилди.
2024-2025 ўқув йилида Республика бюджетидан 1-,8-,10-мактабларга замонавий компьютер жамланмаси берилди. “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси «Sоursera» платформаси доирасида 2024 йилда 4400 нафар ўқувчи рўйхатдан ўтказилди ва 2000 нафар ўқувчи сертификатга эга бўлишди.
Шунингдек, шу йил якунига қадар 5 та давлат мактабгача таълим ташкилотига компьютер жамланмалари олиб берилиши режалаштирилган.
Шаҳар ММТБ тасарруфидаги 20 та ДМТТ ва ДХШлар директорлари ва ходимлари шаҳар IТ-ПАРК марказида компьютер саводхонлиги бўйича малака ошириб, сертификат олишди.
Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 23 та умумий ўрта таълим мактабларида “Долзарб 90 кун” давомида амалга ошириладиган устувор вазифалар белгиланди. Мактабларда сўровномалар ўтказилди ҳамда 23 та мактабдаги 9552 нафар ўқувчи ёшлар 55 та маънавий-маърифий, ташкилий ва спорт тадбирларига жалб қилинди. Бунда ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари, ҳар ойда мактаб ўқувчилари билан тадбиркорлар, турли хил ютуқларга эришган спортчилар, шоир ва ёзувчилар билан учрашувларни ташкил этилди, 23 та таълим муассасаларида таътил кунларида ўқувчи-ёшлар учун спорт, фан ва касб тўгараклари фаолияти йўлга қўйилди, ўқувчи ёшлар учун Ўлкашунослик музейига экскурсиялар ташкил этилди.
Эришилган ютуқлар
Республика миқёсида
2024 йилнинг 5-6 декабрь куни “Менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим” республика кўрик-танловининг вилоят босқичида 1-ўринни олган 20-мактабнинг 5 нафар ўқувчиси танловнинг республика босқичида 3-ўринни олишди (ўқитувчи Наима Абдулқосимова).
Умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида спортнинг теннис туридан 2025 йил 27 июн куни ўтказилган “Ёшлик спорт жамоалари” спорт мусобақасининг Республика босқичида 16-мактаб ўқувчиси Ольга Трандокилова 3-ўринни эгаллади (ўқитувчи Филлипова Нина Василевна).
Вилоят миқёсида
2024 йилнинг 18 ноябрида ўтказилган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги спорт мусобақаларининг вилоят босқичида “Енгил атлетика” туридан 16-мактаб ўқувчиси Элбиддин Сангилов 1-ўринни эгаллади (ўқитувчи Филлипова Нина Василевна).
2024 йилнинг 19 ноябрида ўтказилган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги спорт мусобақаларининг вилоят босқичида шашка бўйича 19-мактаб ўқувчиси Фарзона Акбаралиева 2-ўринни эгаллади (ўқитувчи Рахматуллаева Умида Турсунбой қизи).
2024 йилнинг 21 ноябрида ўтказилган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги спорт мусобақаларининг вилоят босқичида волейбол тури бўйича 17-мактабнинг ўғил болалар жамоаси 1-ўринни эгаллади (ўқитувчи Макаров Николай Павлович).
2025 йил 6 январда ўтказилган “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” учун бадиий гимнастикадан ўтказилган мусобақада 19-мактаб қизлар жамоаси вилоятда 1-ўринни қўлга киритишди (ўқитувчи Абдуллаева Гулнура Мирзаевна).
2025 йилнинг 4 апрел куни ўтказилган Республика миқёсидаги “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клуб мусобақасининг вилоят миқёсида 19-мактаб жамоаси 1-ўринни қўлга киритишди (ўқитувчи Ғоипов Бегмат Хакимович).
2025 йил 28 апрель куни ўтказилган “Иқтидор” мактаб ансамбли Тошкент вилояти босқичида 23 та жамоа қатнашиб, 20-мактаб жамоаси 2-ўринни олишди (ўқитувчи Худойқулов Атхам Хатамқулович).
Умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида спортнинг бадминтон туридан 2025 йил 21 май куни ўтказилган “Ёшлик спорт жамоалари” спорт мусобақасининг вилоят босқичида 1-мактаб ўқувчиси Маматқулова Сетора, Исроилжонова Мухлиса, Таслимов Жавоҳир, Авазбоев Мақсуд 2-ўринни эгаллади (ўқитувчи Усмонов Арифжон Муминжонович).
2025 йил 14 июль куни спортнинг шахмат тури бўйича “Мактаб лигаси” мусобақасининг вилоят босқичида 2-умумтаълим мактаби ўқувчилари А.Зойирқулов (11 ёш) ҳамда А.Зойирқулова (15 ёш) фахрли 1-ўринни эгаллади ҳамда республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди. (ўқитувчи Қосимова Камола Мирзалиевна). 7-умумтаълим мактаби ўқувчиси О.Фахриддинов эса (15 ёш) вилоят миқёсида 2-ўринни эгаллади (ўқитувчи Йўлдошев Ихтиёр Нафасович).
Мактаблар таъмири
2025 йил умумтаълим мактаблари биноларини мукаммал таъмирлаш ҳамда моддий техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида 21-умумтаьлим мактабига 8 млрд 681 млн сўм маблағ ажратилди. 2-сонли Давлат мактабгача таьлим муассасасини реконструкция қилишга 3 млрд 417 млн. сўм маблағ ажратилди.
Ташаббусли бюджет маблағлари доирасида 2 та умумтаълим мактабларида қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 7-мактабга жорий таьмирлаш учун 890 млн 30 минг сўм маблағ ажратилган ҳамда 3-мактабга 850 млн маблағ ажратилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Ўқув йилининг асосий вазифалари
Янги ўқув йилида 2948 нафар бола 1-синфга қабул қилиниб, Президент совғалари тўлиқ етказиб берилади.
2025-2026 ўқув йилида барча умумтаълим мактабларида янги баҳолаш тизими жорий этилади.
2 та умумтаълим мактабларида 2025-2026 ўқув йилида касбга йўналтириш ва иккинчи хорижий тилларга ўқитиш ташкил этилади.
2025-2026 ўқув йилида олий ва биринчи тоифа педагоглар сони 5 фоизга оширилади.





