OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

«ВАТАН УЧУН, МИЛЛАТ УЧУН, ХАЛҚ УЧУН!” ШИОРИ ОСТИДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНДИ

Чалина қол, баландроқ янгра,
Митти қалбга бер, юксак титроқ.
Сен барчани, илмга чорла,
Қалбларни уйғотган, эй илк қўнғироқ!

2 сентябрь куни республикамиз бўйлаб барча умумтаълим мактабларида “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари ва “Мустақиллик дарслари” тантанали равишда ўтказилди. Ушбу тадбирлар мамлакатимиз тараққиёти ва мустақиллигини асраб-авайлаш йўлида етишиб келаётган ёшларни янада билимли, ватанпарвар ва интизомли қилиб тарбиялашга қаратилган.

Шаҳримизда ҳам бу қутлуғ кун катта шоду-ҳуррамлик билан нишонланди. Жорий ўқув йилида шаҳримиздаги умумтаълим мактаблари ва хусусий мактабларнинг 1-синфларига жами 2751 нафар ўқувчи қабул қилинди. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ҳамда шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамовлар бошчилигидаги мутасаддилар 21-умумтаълим мактабининг 1-синфига қадам қўйган ўқувчиларга Президент совғаларини тантанали равишда топшириб, эзгу ниятларини изҳор этдилар.
Шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Марҳабо Минаварова эса 19-сонли айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган “Биринчи қўнғироқ” тадбирида иштирок этди. Унда шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари, ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари қатнашишди. Табрик нутқида у ўқитувчи ва ўқувчиларни янги ўқув йили билан муборакбод этар экан, ёшларга пухта билим олиш йўлида муваффақиятлар тилади.
Тантанали маросимдан сўнг ҳоким ўринбосари ўқувчиларга “Мустақиллик дарси”ни ўтиб берди. Унда ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш ва таълим сифатини оширишнинг аҳамияти ҳаётий мисоллар асосида ёритиб берилди.
«Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, профессор Абдурашид Хасанов 11-умумтаълим мактабида бўлиб, болажонларни табриклади ва уларга Президентимиз совғаларини топширди. Берилган ҳаётий сабоқлар ёшларда билимга чанқоқлик, келажакка ишонч ва ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

МАВЗУГА ОИД

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РЕФЕРЕНДУМИНИ ЎТКАЗУВЧИ РЕФЕРЕНДУМ УЧАСТКАЛАРИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА

admin

ЧЎМИЛИШ ТАҚИҚЛАНАДИ!

admin

МАҚСАДИМИЗ — МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАШ

admin

БЕМОР УЧУН МАДАДКОР, БОР БЎЛ, АЗИЗ ШИФОКОР!

admin