OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

ОКМК ХОДИМАСИ “ЁШ КИТОБХОН ОИЛА” ТАНЛОВИ ҒОЛИБАСИ

Шаҳримизда китобхонликни тарғиб қилиш, ёшлар ва оилалар ўртасида маънавий-маърифий муҳитни янада мустаҳкамлаш мақсадида ўтказиб келинаётган “Ёш китобхон оила” танловининг шаҳар босқичи ўз якунига етди. Унда Мис бойитиш фабрикаси флотатори, ёш онa — Озодахон Юнусова турмуш ўртоғи билан биргаликда фаол иштирок этиб, муносиб равишда ғолибликни қўлга киритди.
Озодахон Юнусова икки нафар фарзанднинг онаси. У ҳозирда туғруқ таътилида бўлишига қарамасдан, ўз вақтини самарали ўтказишга катта эътибор қаратмоқда. Фарзанд тарбияси билан бир қаторда китоб мутолааси, шахсий ривожланиш ва маънавий бойишни ҳам доимий равишда давом эттираяпти. Унинг фикрича, оилада китобга меҳр уйғунлашса, фарзандлар ҳам болалигидан китобсевар бўлиб улғаяди.

Юнусовлар оиласи танловда нафақат билимли ва зукколиги, балки оилавий ҳамжиҳатлиги билан ҳам бошқаларга ибрат бўлди. Уларнинг бу саъй-ҳаракатлари кенг жамоатчилик томонидан ҳам юқори баҳоланди.
Мустақиллик байрами арафасида бўлиб ўтган танловда Озодахон Юнусованинг фаоллиги ва намунавий фаолияти алоҳида эътироф этилди. Шу муносабат билан унинг ота-онасига ҳам миннатдорлик ифодаси сифатида ташаккурнома топширилди. Ушбу ташаккурномани Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, Республика маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Хасановлар шахсан тақдим этдилар.
Энди Озодахон Юнусова ва унинг оиласи “Ёш китобхон оила” танловининг вилоят босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

МАВЗУГА ОИД

ШАҲАР ПРОКУРОРИ АБДУМАЛИК КУЛДАШЕВНИНГ ШАҲРИМИЗ АҲОЛИСИГАМУРОЖААТИ

admin

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ: ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРА ОЛАЯПТИМИ?

admin

ШАҲРИМИЗДАГИ ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ СОҲАСИДАМИЛЛИАРД СЎМЛИК ТАЪМИРЛАР АҲОЛИНИ ҚОНИҚТИРЯПТИМИ?

admin

ШАҲРИМИЗДА 541ТА КЎЧА НОМИ ЯНГИЛАНДИ

admin