Ҳурматли истеъмолчилар!
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-445-сонли «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни ҳамда “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали томонидан жисмоний ва юридик шахслар билан ўтказиладиган сайёр қабул талабларининг ижроси юзасидан 2025 йил 22 октябрь куни “Олмалиқшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими вакили томонидан “Коинот” маҳалла фуқаролар йиғини идорасида сайёр қабул ўтказилади.
Унда ўзингизни қизиқтирган газ таъминоти бўйича ҳамда газга оид бошқа саволлар, талаб ва таклифлар билан мурожаат қилиб, иштирок этишингиз мумкин.
Эслатма: қабулга ёзилиш тўғрисидаги маълумотларни олиш учун 71-61-4-54-28 ишонч телефон рақами орқали амалга оширилади.
Жисмоний ва юридик шахслар мурожаат этаётганда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни (қоида тариқасида паспорт), юридик шахснинг вакили эса, ўз ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатни (тегишли тартибда тасдиқланган ишончнома) ҳамда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни (қоида тариқасида паспорт) кўрсатиши керак.
Жамшид Абдуғаффоров,
«Олмалиқшаҳаргаз” газ таъминоти
бўлими бошлиғи.