Ҳужжатга кўра:
— Давлат ташкилотларида “Маънавият ва давлат тили бўйича маслаҳатчи” жорий этилади.
— Олий таълим муассасалари, Мактаб ва боғчалар учун ўзбек тилини ўргатувчи янги авлод дарслик ва мультимедиа маҳсулотлари яратилади.
— “Ўзбекистон миллий қомуси” ва “Она тили. Қомус” китоблари тайёрланади.
— Ахборот технологиялари соҳасида ўзбек тилини сунъий интеллект орқали қўллаб-қувватловчи платформа ишлаб чиқилади.
— Ҳар йили октябрда халқаро илмий конференциялар, олимпиадалар ва “Жонажон ўзбек тилим” танлови ўтказилади.
— Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадаси ғолиблари ОТМ га давлат гранти асосида қабул қилинади.
— Миллий маданий марказлар ва хориждаги ватандошлар фарзандлари учун ўзбек тили курслари ва марказлари ташкил этилади.
— СИ асосида хорижликларга ўзбек тилини ўргатиш модули ишга туширилади.
— Умуммиллий диктант ёзилади.
— «Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» танлови ташкил этилади.