Founder of the Hamlin Fistula Hospital in Addis Ababa, Ethiopia, Dr Catherine Hamlin sits with women who have received life-changing surgery to have their fistulas repaired. The hospital was founded by Australian doctors Catherine and Reg Hamlin in 1975, and Australia has supported the hospital for more than 25 years. Obstetric fistula is a debilitating childbirth-related injury, but is treatable. Photo: Lucy Perry/Hamlin Fistula Relief and Aid Fund Australia To request copyright use and access to hi-res versions of this photo, contact the owner/organisation of this photograph.
Кэтрин 1924 йили Австралиянинг Сидней шаҳрида туғилди. Тиббиёт факультетини тамомлаб, Краун-Стрит хотин-қизлар госпиталида иш бошлади. У ерда келажакдаги турмуш ўртоғи — гинеколог доктор Редж Хэмлин билан танишди.
Иккиси биргаликда шундай қарорга келишди:
Биз фақат яхши яшаш учун эмас, кимнидир қутқариш учун яшашимиз керак.
1959 йили улар Африкадаги энг қолоқ мамлакатлардан бири — Эфиопияга уч йиллик шартнома билан йўл олишди. Лекин бу уч йил — уларнинг бутун умрига айланди.
Биринчи бемор — бутун тақдирни ўзгартирган лаҳза
Эфиопиядаги биринчи иш куниёқ улар бир аёлни кўришди: у ёлғиз, хароб кийимда, юзи қайғудан қотган, пешоби тўхтовсиз оқиб турган ҳолда ўтирарди.
У — фистуладан азият чекарди.
Акушерлик фистуласи — бу туғруқ пайтида бола боши туғруқ йўлини бир неча кун босиб туриб қолиши натижасида юзага келадиган оғир жароҳат. Шунда: туғруқ йўли билан сийдик пуфаги ёки туғруқ йўли билан тўғри ичак ўртасида тешик ҳосил бўлади.
Бу жараён оқибатида аёл:сийдик ёки ахлатни ушлаб тура олмай қолади, танадан чиқадиган ҳид туфайли жамиятдан четлатиларди, оиласи ташлаб кетарди, бемор йиллаб оғриқ ва изтиробда яшашга мажбур бўларди.
Энг аламлиси — бу жароҳат 100% даволанади, лекин камбағал мамлакатларда ёрдам ололмаган минглаб аёллар шу дард билан қийналарди.
Кэтрин аёлнинг қўлини ушлади. Шунда у ўзининг келажак йўлини англади:
“Мен шу аёллар учун яшайман.”
Шифокор аёл турмуш ўртоғи билан уч йил ичида 300 дан ортиқ операция ўтказишди. Усулларни такомиллаштиришди. Маҳаллий шифокорларни ўқитишди.
Бемор аёллар мамлакатнинг энг узоқ қишлоқларидан келарди: айримлари кунлаб пиёда, айримлари садақа йиғиб, айримлари танасидаги бадбўй ҳид сабаб автобусга чиқишга ҳам уялишарди.
Аммо Хэмлинлар шифохонаси эшигини тақиллатган ҳар бир аёл шуни биларди:
Бу ерда унга инсон сифатида муносабат қилишади.
Бир куни Эфиопияда сиёсий воқеа — ҳокимиятни тўнтариш вақтида Кэтрин туғруқ қабул қилаётган эди. Ойна яқинидан ўқлар уча бошлади.
Кэтрин гўё ҳеч нимани сезмаётгандай хотиржам ишини давом эттираверди.
Чунки бир аёлнинг ҳаёти унинг қўлида эди.
Шу лаҳза унинг ҳаёти туб моҳиятини очиб беради:
у шифокор эмас — инсонпарварликнинг тирик тимсоли эди.
Бешта госпиталь ва минглаб соғайган аёллар
1974 йили улар ўз маблағлари ва хайриялар асосида Эфиопиядаги илк фистула госпиталини очишди. Кейин яна:
5 та ҳудудий госпиталь,
акушерлик марказлари,
кесарево учун бепул хизматлар ташкил этилди.
Бу марказлар орқали 60 000 дан ортиқ аёл соғайди. Бу — 60 000 оила, 60 000 қувонч, 60 000 орзу қайта тирилган дегани эди.
1993 йили Кетриннинг турмуш ўртоғи Реж вафот этади. Бу аёл учун энг оғир зарба эди.
У Австралияга қайтиб кетиши мумкин эди. Уни ҳеч ким айбламасди.
Аммо у қолди.
Йиллар ўтди. Сиёсий, иқтисодий қийинчиликлар, мунтазам равишда электр ўчишлари, хавфли вазиятлар — ҳеч нарса уни тўхтатмади.
У ҳатто 90 ёшдан ўтганда ҳам операция қиларди.
Қўли титрарди, аммо руҳи эмас…
Кетрин 2020 йили вафот этди, минглаб инсонлар, шогирдлари уни “Она Кэтрин” деб улуғлаб дафн этишди.
Шифокор аслида қандай бўлиши керак?
Кэтрин Хэмлин ҳаёти бизга бир неча ҳақиқатни ўргатади:
Шифокор беморнинг оғриғини эмас — унинг дардини ҳис қилиши керак.
Шифокорлик — юрак қиладиган иш, қўл фақат уни бажаради.
Ҳақиқий шифокор беморни қабул қилади — ҳатто барча дунё ундан юз оғирганда ҳам.
Шифокорнинг энг катта дориси – қалбидаги меҳр-у шафқатидир.
Чунки шифокор бўлиш — касб эмас.
Шифокор бўлиш — инсоннинг қалбидаги энг юксак фазилатдир.
Муаззам Иброҳимова.