Шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли Қарор ижросини таъминлаш бўйича вилоят ҳокимлиги, прокуратураси, Ички ишлар бош бошқармаси, Миллий гвардия ва Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмасининг вилоят бошқармалари қўшма қарори қабул қилинди.

Мазкур Қўшма қарор ижроси юзасидан Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, шаҳар ИИБ, Миллий гвардия шаҳар бўлими, маҳаллалари уюшмаси шаҳар бўлимининг ҳам қўшма қарори қабул қилиниб, унга асосан шаҳар прокуратураси ҳузурида маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси борасидаги ишларни комплекс ташкил этиш бўйича Дастур ва “Йўл хариталари» ишлаб чиқилди ҳамда ижросини назорат қилувчи идоралараро мувофиқлаштириш штаби, доимий фаолият кўрсатувчи ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди.
2025 йилнинг 12 ойида Олмалиқ шаҳри ҳудудида умумий жиноятлар 817 тани (2024 йилни 12 ойида 1011 та) ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 194 тага ёки 19,2 фоизга камайган. Шундан, олдини олиш мумкин бўлган 350 та ёки 42 фоизни, аниқланган жиноятлар 277 та ёки 33 фоизни, ахборот технологиялар ёрдамида содир этилган жиноятлар 190 та ёки 23,2 фоизи умумий жиноятларнинг 100 минг аҳоли сонига 549,76 тани ташкил этиб, ўтган йил шу даврига нисбатан 21,8 фоизга камайган.
Содир этилган жиноятлардан олдини олиш мумкин бўлган жиноятларнинг 1 таси транспорт воситасини олиб қочиш, 103 таси фирибгарлик, 51 таси йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ, 97 таси ўғирлик, 13 таси қасддан баданга енгил шикаст етказиш, 15 таси қасддан баданга ўртача тан жароҳати етказиш, 3 таси талончилик, 5 таси қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш жиноятлари ҳисобланади.
Ўтган йилга нисбатан содир этилган олдини олиш мумкин бўлган жиноятларнинг номусга тегиш 3 (1) та ёки 200 фоизга, фирибгарлик 103 (66) та ёки 56,1 фоизга ошган бўлса, оғир тан жароҳати етказиш 6 (5) та ёки 16,7 фоизга, ўғирлик 97 (98) та ёки 1 фоизга, ўртача тан жароҳати етказиш 15 (18) та ёки 16,7 фоизга, енгил тан жароҳати етказиш 13 (20) та ёки 35 фоизга, босқинчилик 2 (3) та ёки 33,3 фоизга, талончлик 3 (6) та ёки 50 фоизга, автотранспорт воситасини олиб қочиш 1 (2) та ёки 50 фоизга, безорилик 9 (20) та ёки 55 фоизга, жами йўл транспорт ҳодисаси 51 (56) та ёки 8,9 фоизга, ўлим билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаси 7 (12) та ёки 41,7 фоизга камайган бир вақтда, қотиллик 3 (3) барқарор қолган.
Жиноятларни аниқлаш борасида 2025 йилнинг 12 ойида 817 та жиноятларнинг 277 таси аниқланган жиноятларни ташкил қилган. Ушбу жиноятлар турлари бўйича таҳлил қилинганида, гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар 82 (80) 2 тага ёки 2,5 фоизга, экстремизм билан боғлиқ жиноятлар 6 (4) 2 тага ёки 50 фоизга, одам савдоси 1 (0) 1 тага ёки 100 фоизга, ноқонуний қурол сақлаш 10 (1) 9 тага ёки 900 фоизга, валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш билан боғлиқ жиноятлар 2 (0) 2 тага ёки 200 фоизга кўп аниқланган бўлса, қўшмачилик ва фоҳишахона сақлаш жинояти 30 (30), маъмурий назорат қоидасини бузиш жинояти 16 (16) барқарор қолган, ўзлаштириш ва растрата қилиш жинояти эса 6 та(14) бўлиб, камайгани аниқланган.
2025 йилнинг 12 ойи якуни бўйича содир этилган 817 та жиноятнинг 174 таси ёки 21,2 фоизи фош этилмасдан қолган бўлиб, шундан 21 таси олдини олиш мумкин бўлган, 6 таси аниқланадиган, 147 таси ахборот технологиялар ёрдамида содир этилган жиноятларни ташкил қилган.
Шаҳар ҳудудида ўтган 12 ой якунига кўра 41 та маҳаллаларнинг 33 таси сариқ (80,5%), 5 таси яшил (12,2 %), 3 таси қизил (7,3 %) тоифада бўлиб, “Саховат”, Увайсий ва “Камалак” МФЙлари қизил тоифада қолган.
Жамоат жойларида содир этилган жиноятлар таҳлил қилинганида, ўтган 12 ой давомида жамоат жойлари ва кўчаларда жами 38 та жиноят содир этилган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 14 тага ёки 26,9 фоизга камайган. Шундан 1 таси ёки 2,6 фоизи қотиллик (“Ҳилол” МФЙ), 3 таси ёки 7,8 фоизи оғир тан жароҳати етказиш, 8 таси ёки 21 фоизи енгил тан жароҳати етказиш, 1 таси ёки 2,6 фоизи талончилик, 16 таси ёки 42,1 фоизи ўғрилик, 9 таси ёки 23,6 фоизи безорилик ҳисобига тўғри келади.
Жамоат жойида содир этилган жиноятларнинг 21 таси кўчаларда, 2 таси корхона ва ташкилотларда, 9 таси бозор ҳудудида, 2 таси умумий овқатланиш жойларида, 4 таси бошқа жойларда содир этилган.
Шаҳар прокуратурасида идоралараро мувофиқлаштирувчи штаб фаолияти томонидан бажарилган ишлар ҳақидаги маълумотлар “edo.ijro.uz” орқали тизимга киритиб борилмоқда.
Хусусан, ПҚ-1-сонли Қарорнинг 8-бандига кўра ҳар бир туман ва шаҳарда “қизил” тоифадаги ва криминоген вазият оғир ҳудудларда 24 тадан “намунавий хавфсиз кўча”, 60 тадан “намунавий хавфсиз йўлак” ташкил қилиш лозимлиги кўрсатилган.
Ҳудудий “йўл хариталари”да белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Олмалиқ шаҳрининг криминоген вазияти оғир маҳалласида биттадан “намунали хавфсиз кўча” ва тўрттадан “намунали хавфсиз йўлак (подъезд)” ташкил этиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Ишчи гуруҳ томонидан ҳудудларга бириктирилган масъуллар ҳамда “маҳалла еттилиги” ишини тўғри ташкил этилишида кўмаклашиш, уларни услубий қўлланмалар билан таъминлаш ҳамда фаолияти мунтазам ўрганиб борилмоқда. Шаҳарда ва маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган “йўл хариталари” ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар ҳудудидаги уй, хонадонларда ва савдо-маиший хизмат кўрсатиш объектларида ўғрилик, босқинчилик талончилик жиноятлари содир этилиши ҳамда жамоат жойларида безорилик жиноятлари содир этилишининг олдини олиш борасида 2025 йилнинг 12 ойида шаҳарнинг И.Каримов маҳалласидаги 1-,2-,3-,4-,5-сонли кўп қаватли уйлар, Ҳамза маҳалласидаги 3-,5-,7-,9-,11-,13-сонли кўп қаватли уйлар ҳамда “Саховат” маҳалласидаги 3-,5-,7-,9-,11-сонли кўп қаватли уйлар, “Кимёгар” маҳалласидаги 36-,38-,40-,42-сонли кўп қаватли уйлар, “Бўстон” маҳалласидаги 3-,3А-,5-сонли кўп қаватли уйлар, Ҳамза маҳалласидаги 80-, 82-,84-,86-,88-сонли кўп қаватли уйлар, А.Навоий маҳалласидаги 6-,8-,10-,12-,14-сонли кўп қаватли уйлар ҳамда шаҳар ҳудудидаги маҳаллалар жами 1120 та техник воситалари билан жиҳозланди ва техник қўриқлаш марказларига уланди.
Бундан ташқари, Бобур маҳалласидаги 5-,7-,9-сонли кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаклари олдига 12 та ташвиш тугмалари ўрнатилди ва техник қўриқлаш марказларига уланиб, ўғрилик жиноятлари содир этилган “Олмалиқовул” МФЙдаги 18 та, М.Улуғбек МФЙдаги
26 та дўкон ҳамда ушбу маҳалладаги 10 та умумий овқатланиш жойларига 10 та ташвиш тугмалари ўрнатилиши таъминланди.
Шунингдек, “Бўстон”, «Ҳилол”, Чўлпон, “Кимёгар”, И.Каримов, И.Сино, А.Авлоний, Ҳамза, “Ойдин”, М.Улуғбек, “Олмалиқовул”, Бобур, А.Навоий, “Саховат”, Т.Малик ва “Кимёгар” МФЙларнинг кириш ва чиқиш жойларига юзни ва авторақамларни таниб олувчи 433 та видеокузатув тизимлари, ушбу маҳаллалардаги жами 117 та кўп қаватли уйларнинг ҳовлиларига 117 та видеокузатув камералари, 24 та мактаб ва 35 та мактабгача таълим муассасаларининг кириш ва чиқиш жойларига 45 та, 20 та мактабнинг спорт майдонларига 20 та PTZ камералари, шаҳарнинг аҳоли гавжум жойлари ва кўчаларига 1131 та видеокузатув камералари, савдо марказлари ва бозорларга 125 та видеокузатув камералари ўрнатилиши таъминланиб, мазкур видеокузатув камераларининг 328 таси вилоят ИИББнинг Вазиятлар марказига интеграция қилинди.
Шу билан бирга, “Бўстон”, “Ҳилол”, Чўлпон, “Кимёгар”, И.Каримов, И.Сино, А.Авлоний, Ҳамза, “Ойдин”, М.Улуғбек, “Олмалиқовул”, Бобур, А.Навоий, “Саховат”, Т.Малик ва “Кимёгар” МФЙларнинг ички йўллари, йўлак ва кўчаларига 242 та ёритиш воситалари (шу жумладан, ҳаракатга ёнадиган, қуёш энергияси билан ишлайдиган) ўрнатилиши таъминланди.
Шунингдек, “Зарбулоқ” ва “Наврўз” МФЙлари ҳудудида мавжуд бўлган 2 та кушхона 2 та видеокузатув тизими билан жиҳозланиб, кушхоналарда чорва молларини ўғирлаш жиноятлари бўйича 18 та профилактик тадбирлар ўтказилди.
Шунингдек, ҳисобот йили давомида маҳалла аҳолисининг фирибгарлик жинояти қурбонига айланишининг олдини олиш мақсадида огоҳ қилиш ҳамда улардан ҳимояланиш бўйича 62 та профилактик тадбирлар ўтказилиб, 1058 та инфографикалар ишлаб чиқилди ва кўча, йўлак, жамоат жойлари, савдо ва бошқа хизмат кўрсатувчи шохобчалар, кўп қаватли уйларнинг кириш йўлакларига 65 та пешлавҳалар ўрнатилди.
2025 йилнинг 12 ойи давомида хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ва уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахслар билан 340 та профилактик ишлар олиб борилиб, уларга нисбатан таъсир кўрсатиш чораларини қўлланди ҳамда тазйиқ ёки зўравонлик содир этишга мойил бўлган 935 нафар шахсга расмий огоҳлантириш берилиб, тазйиқ ёки зўравонликдан жабрланган 935 нафар аёлларга ҳимоя ордери берилиши таъминланди.

Ишсиз 14 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланиб, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларига олиб келадиган сабаблар ҳамда шарт-шароитларни аниқлаш бўйича 59 та, улар орасида ўз жонига қасд қилишнинг олдини олишга доир 11 та тадбир ўтказилди.
Шу билан бирга, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ўтказганлиги ва зўравонлик содир этганлиги учун профилактик ҳисобда турадиган 82 нафар шахс билан якка тартибдаги профилактика тадбирлари ўтказилди. 351 та низоли оила билан профилактик суҳбатлар олиб борилди ҳамда уларга вакиллар бириктирилиши таъминланиб, 12 та ишсиз хотин-қизларнинг оилавий муҳитлари ўрганилган ҳолда ички имкониятлардан фойдаланиб, яшаш манзилларида кичик бизнес (қандолатчилик, пишириқ пишириш, сартарошлик, чеварлик ва бошқа) ташкил этиш учун тижорат кредитлари ва субсидиялар олишга амалий ёрдам берилди.
Хорижий давлатларда узоқ муддат бўлиб қайтган 1575 нафар шахс билан профилактик тадбирлар ўтказилди ва оилавий аҳволи ўрганилиб, уларни ижтимоий мослаштириш чоралари кўрилди.
Эр-хотин, ака-ука, қўни-қўшни ва бошқа қариндош уруғлар ўртасида узоқ вақтлардан буён давом этиб келаётган келишмовчиликлар ва низоларнинг асл сабаблари чуқур ўрганилиб, 35 нафар эр-хотин ўртасидаги рашк, уй-жой, ер, мол-мулк ва бошқа ҳолатлар билан боғлиқ бўлган муаммолари маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда узил-кесил ҳал қилиш чоралари кўрилди.
Маҳаллалардаги 71 та нотинч, ажрим ёқасидаги оилаларнинг мавжуд муаммоларини бартараф этиш бўйича жамоатчилик кенгашларига имом-хатиб ва отинойилар жалб қилиниши таъминланиб, 9 та “Ота-оналар кенгаши”, 7 та “Ота-оналар университети”, 7 та “Оқила аёллар” ҳаракати, 5 та “Бувижонлар мактаби” фаолияти такомиллаштирилди.
Пробация назоратидаги шахслар ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:
Хусусан, муайян даромад манбаига эга бўлмаган пробация назоратидаги шахсларнинг 192 нафари иш билан банд қилиниб, тиббий ёрдамга муҳтож бўлган пробация назоратидаги 9 нафар шахсга тиббий ёрдам кўрсатилди, 23 нафар хотин-қизлар ишга жойлаштирилди ва 12 нафар таълим олувчига мураббий бириктирилди.
Пробация назоратидаги 210 нафар ёш ишга жойлаштирилиб, хулқ-атворига ижобий таъсир кўрсата оладиган фуқаролардан мураббийлар бириктирилди ҳамда пробация назорати остидаги 6 нафар спиртли ичимликларга ружу қўйган шахс мажбурий даволашга жойлаштирилди ва пробация назоратидаги 8 нафар шахсни индивидуал ўрганган ҳолда, уларнинг хулқ-атвори алоҳида назоратга олинди.
Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган 4 нафар фуқарога дастлабки ижтимоий ёрдам пакети ажратилиши таъминланиб, озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган 25 нафар шахс билан профилактик тадбирлар ўтказилди ва бунда оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этган, рецидивист ва ўта хавфли рецидивист деб топилган ҳамда қайта жиноят содир этиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар билан алоҳида ишлар олиб борилиши ташкиллаштирилди.
Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган ҳамда пробация назоратидаги 11 нафар ёш замонавий касбларга ҳамда хорижий тилларга ўқитилди, ишга жойлаштирилди, кичик бизнесга, хусусий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликка жалб этилди, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги танловларга жалб этилди, бандлиги таъминланди.
Ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:
- уюшмаган ёшлар ҳамда вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш бўйича жойларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан 752 та профилактик чора-тадбирлар амалга оширилди;
- ҳуқуқбузарлик содир этган ёки содир этишга мойиллиги бор вояга етмаганларнинг ота-оналари билан индивидуал 752 та профилактик суҳбатлар ўтказилди;
- уюшмаган ёшлар билан “маҳаллабай” ишлаш тизими асосида уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида 47 та кўчама-кўча тадбир ва лойиҳалар, танловлар, мусобақалар ҳамда тўгараклар ташкил этилди;
- “Ёшлар дафтари”га киритилган 28 нафар ёшларнинг ижтимоий, иқтисодий ва психологик муаммолари ҳал этилди;
- ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ҳудудларда
14 та бўш иш ўринлари яратилди; - умумий ўрта таълим мактабларида вояга етмаганларнинг давоматини олиб бориш, шунингдек, ҳуқуқбузарлик содир этган, тарбияси оғир, сурункали дарс қолдирувчилар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбатлар ўтказилди ҳамда таъсир чоралари кўрилди;
-мактабларда ахлоқий-психологик муҳитни яхшилаш, ўқувчилар ўртасида назоратсизликни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш ва бартараф этиш борасида 96 та чора-тадбир кўрилди; - тарбиясида оғиш бўлган девиант хулқ-атворли ўқувчилар рўйхати шакллантирилиб, улар билан психологик тадбирлар амалга оширилиши учун мактаб психологларига йўналтирилди;
- тарбиясида оғиш ҳамда руҳиятида салбий ўзгаришлар кузатилган ўқувчиларга психологик ёрдам кўрсатилди;
- дарс вақтида даромад топиш мақсадида бозорларда юрган 5 нафар вояга етмаганларнинг оилавий муаммоларини бартараф этиш орқали улар таълим жараёнига қайтарилди;
- мактаб ўқувчиларининг маънавий-маърифий савиясини юксалтириш мақсадида улар билан 52 та ҳарбий-ватанпарварлик ва маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиб борилди;
- вояга етмаган 28 нафар шахс жиноят қурбони ёки жиноят содир этиш эҳтимоли юқори бўлган жойлар, кафе-бар, караоке, компьютер ўйингоҳлари, тунги кўнгилочар масканлар ва бошқа шу каби жойларга вояга етмаганларни киритмаслик бўйича профилактик чора-тадбирлар амалга оширилди;
- “Хавфсиз бола” профилактик тадбирини кенг қамровли ўтказиш, бунда асосий эътиборни тунги вақтларда фарзандларини назоратсиз қолдирган ҳамда таълим-тарбия бериш мажбуриятини бажармаётган 73 нафар ота-она билан ишлар ташкил этилди;
- “Хавфсиз бола” профилактик тадбирига тааллуқли бўлган 35 та оила мунтазам равишда ўрганилиб, қаровсиз қолган вояга етмаганларга васий ва ҳомий тайинланди;
- фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи 24 нафар ишсиз ота-оналарнинг бандлигини таъминланди ва уларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди;
- ногиронлиги бўлган ва оғир касалликка (сил, онкологик, психиатрик, наркологик, эндокринологик, инфекцион, таносил касаллиги, ОИТС, мохов) чалинган шахслар ҳамда парваришга муҳтож ёлғиз кексалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди ҳамда уларга ижтимоий хизматлар кўрсатилди.
Жиноятчиликка қарши курашда “маҳалла еттилиги” фаолияти самарадорлигини ошириш борасида қуйидаги ишлар амалга оширилди: - банд бўлмаган ёки доимий даромад манбаига эга бўлмаган 144 нафар ишсиз шахсларнинг бандлиги таъминланди;
- спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки инсон ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддаларга қарам бўлиб қолган
44 нафар шахс тиббий кўрикдан ўтказилди ва комплекс психологик-тиббий реабилитация қилинди; - қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларга ружу қўйган
21 нафар шахсларнинг турмуш тарзи, хулқ-атвори ва оилавий шароити ўрганилиб, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди; - 68 нафар ғайриижтимоий хулқ-атворли шахсларнинг турмуш тарзи, хулқ-атвори ва ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларининг сабаблари ўрганилиб, улар билан якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказилди ва соғлом ҳаётга қайтарилди;
- давлат кўмагига муҳтож “оғир” тоифадаги 18 нафар ёшнинг муаммоларини ҳал қилишда кўмаклашилиб, тегишлилиги бўйича масъул раҳбарларга маълумот киритилди;
- ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган 88 нафар ёшлар алоҳида назоратга олиниб, уларнинг хулқ-атвори устидан назорат ўрнатилди;
- 28 та ажрим ёқасига келиб қолган ва низоли оилаларнинг низо сабаблари аниқланиб, низолар бартараф этилди;
- жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган ва профилактик ҳисобда турган 85 нафар шахснинг турмуш тарзи, хулқ-атвори, оилавий шароити ва касбий лаёқати ўрганилиб, бандлиги таъминланди;
- оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган 62 нафар шахснинг турмуш тарзи ва оилавий шароити ўрганилиб, уларнинг эҳтиёжларига қараб, комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизмат кўрсатилди;
- ижтимоий профилактика тадбирлари амалга ошириладиган 71 нафар шахс томонидан содир этилган жиноятлар бўйича ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар фаолияти ўрганилиб муҳокама қилинди;
- шаҳар ҳудудидаги маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган 96 та хавфсиз кўча ва 242 та хавфсиз йўлаклар ташкил этилди.
