Давлат тилининг жамият ҳаётидаги нуфузи ва мавқеини ошириш, давлат хизматчиларининг ёзма саводхонлик даражасини юксалтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонларидаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 4 февраль куни “Оммавий диктант” тадбири ўтказилди.
Унда шаҳар ҳокимлиги ходимлари ҳамда шаҳардаги деярли барча ташкилот, корхона, муассаса ва идоралар раҳбарлари иштирок этди.
