Олмалиқ шаҳар мудофаа ишлари бўлими томонидан 2026/2027 ўқув йилининг 1-босқичи (2026 йил 15 мартдан 30 июнгача) учун Янгийўл шаҳрида жойлашган Тошкент вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги Қуролли Кучлар учун ҳарбий-техника мутахассислари тайёрлаш марказида ўқишга номзодлар учун танлов тадбирлари ўтказилмоқда.
Номзодларга қўйилган талаблар:
2001-2008 йилларда туғилган, жисмонан соғлом (ҳудудий-тиббий кўрик натижаларига кўра), бўйи 170 см, вазни 60 кг.дан кам бўлмаган, тугалланган маълумотга эга (умумий ўрта, ўрта-махсус, олий), судланмаган, ахлоқий-руҳий ва билим жиҳатдан ҳар томонлама етук.
Чақирилувчилар қуйидаги мутахассисликлар бўйича танлов асосида қабул қилинади:
1.»Б»,»C” тоифали ҳайдовчи 1 нафар;
- Ҳайдовчи электрик 1 нафар;
- Радиотелефонист 1нафар;
- Телефонист 1 нафар;
- Чавандоз 1 нафар.
Ўқиш давомида чақирилувчилар уч маҳал иссиқ овқат ва ётоқхона билан таъминланади. Марказ замонавий жиҳозланган ўқув-машғулот хоналари, кутубхона, спорт зали, ошхона ҳамда ҳарбий техникалар билан таъминланган. Марказда ўқиш Давлат маблағлари томонидан қопланади. Марказни тугатиб сертификат олган чақирилувчилар 2027 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.
Мурожаат учун:
☎️ 94-931-48-04,
☎️ 97-090-77-36,
☎️ 88-547-10-94.