Перейти к содержимому
17 июля, 2026
  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter

OLMALIQ HAYOTI

Connect with Us

  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter
Основное меню
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • 101 хабари
  • Таълим
  • Шеърий саҳифа
  • Янгиликлар
  • Жиноят ва жазо
  • Саломатлик
  • Биласизми?
  • Ҳикоя
БИЗ YOUTUBE да
  • Главная
  • МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ЧАҚИРУВ БОШЛАНДИ
  • Ижтимоий эълон

МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ЧАҚИРУВ БОШЛАНДИ

admin 27 февраля, 2026 1 minute read
hoxPjgqVog9bFpcqz1YjyYiLBOgXLKbc

«Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикасини ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар».

Олмалиқ шаҳар ҳокимининг 2026 йил 13 февралдаги 21-10-147-Қ/26–сонли Қарорига асосан, Олмалиқ шаҳар мудофаа ишлари бўлимида муддатли ҳарбий хизмат ва сафарбарлик чақирув резервига чақирув тадбирлари ўтказилмоқда. Муддатли ҳарбий хизматга чақирув 2026 йилнинг 2 март санасидан бошлаб бир ой давом этади. Чақирилувчилар март-апрель ойлари сафарбарлик чақирув резервига олинади.

Олмалиқ шаҳрида доимий ёки вақтинчалик яшовчи, ҳарбий рўйхатга олинган, 1999-2007 йилларда туғилган (2008 йил январь-февраль ойларида туғилганлар ҳам) фуқароларни муддатли ҳарбий хизмат (ДХХ чегара қўшинлари, Миллий гвардия, ИИВ қоровул қўшинлари, Фавқулодда Вазиятлар вазирлиги қўшинлари, Мудофаа Вазирлиги қўшинлари)га чақирув тадбирларида фаол иштирок этишларини сўраймиз.
Чақирув қоғози ёки my.gov.uz иловаси орқали хабарнома олганда чақирилувчи давлат ёки хусусий корхоналарда, ташкилотларда ишлашидан қатъий назар, мудофаа ишлари бўлимига чақирув тадбирларида иштирок этишлари шарт.

Муддатли ҳарбий хизматчиларга бир қатор имтиёзлар берилади. Жумладан, олий таълим муассасаларига кириш учун тавсиянома олган ҳарбий хизматчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • Республиканинг ОТМдаги тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзлари тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз;
  • Республиканинг ОТМлари (олий ҳарбий таълим муассасалари бундан мустасно) бакалавриатига ўқишга кириш учун ОТМларга қабул параметларидан ташқари ажратиладиган алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш.
    Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, жанговор ва маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича юксак натижаларга эришган, зарурий билим савиясига эга, намунали ҳарбий интизомини намоён этган энг муносиб ҳарбий хизматчиларга ОТМга ўқишга кириш учун тавсияномалар берилади. Тавсиянома берилган санадан бошлаб 3 йил мобайнида амал қилади.
    Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ш.Мирзиёев 2026 йил 13 январь кунидаги Хавфсизлик кенгаши йиғилишида келгуси истиқболга мўлжалланган энг муҳим вазифаларни белгилаб берди.
    Жумладан, муддатли ҳарбий хизмарга оид масалалар:
  • Муддатли ҳарбий хизмат-фақат жисмоний ва ҳарбий тайёргарлик эмас, балки ёшларимиз жамиятда мустаҳкам ўрнини топиши учун уларни меҳнат бозорига ва мустақил касбга тайёрлаш босқичи сифатида ташкил этилиши зарурлиги қайд этилди.
  • Армияда ёшлар камида битта касб эгаси бўлиб чиқиши бўйича мутлақо янги тизим яратилади. Ҳарбий қисмлардаги асосий йўналиш ва мутахассисликлардан келиб чиқиб, аскарларни касбга тайёрлаш бўйича 3 ва 6 ойлик дастурлар ишлаб чиқилади. Дастурни якунлаган аскарлар малака имтиҳонидан ўтказилиб, уларга касб сертификати берилади.
  • Ҳар йили 5 минг аскар саралаб олиниб, “Бир миллион дастурчи” ва “Беш миллион сунъий интеллект етакчиси” дастурларида ўқитилади.
  • Эндиликда ҳарбий хизматни ўтаб қайтган йигитларга ОТМда ўқиш учун фоизсиз таълим кредити берилади.
  • Уларнинг сертификати учун харажатлари ҳам қоплаб берилади. Армиядан келган ёшлар давлат ишига имтиёзли асосда қабул қилинади.
  • Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларга ҳарбий қисмнинг ўзида олийгоҳга ўқишга кириш учун имтиҳон топшириш имконияти яратилади. Тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, талабаликка қабул қилинган аскарлар муддатли ҳарбий хизмат якунланиши билан олийгоҳда ўқишини бошлайди.

Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги ёшларнинг кредит харажатларини 6 фоизи давлат томонидан қопланади, давлат ташкилотларига ишга кирмоқчи бўлган ёшлар учун Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан ўтказиладиган тест балларига 10 фоизлик имтиёз бериш амалиёти жорий қилинади. Ҳусусий секторда фаолият юритмоқчи бўлган ёшларга касбни эгаллаш ва сертификат олиш харажатлари тўлаб берилади.

  • Ҳар йили ҳарбий хизматчилар ўртасида кўпкураш, қўл жанги, оғир атлетика каби спортнинг 10дан ортиқ анъанавий турлари бўйича мусобақалар ўтказилмоқда.

Мурожаат учун:
94-931-48-04,

97-090-77-36,

88-547-10-94.

Об авторе

admin

Administrator

Перейти на сайт Просмотреть все записи

Навигация по записям

Предыдущий “МЕНИНГ МАКТАБИМ” ЛОЙИҲАСИ — ФАОЛЛИК ВАТАРАҚҚИЁТ МАЙДОНИ
Следующий: Қуролли Кучлар учун ҳарбий-техника мутахассислари тайёрлаш Марказида ўқишга танлов бошланди!

Связанные истории

photo_2022-12-23_12-16-42
1 minute read
  • Ижтимоий эълон

ЯНГИЙЎЛ ШАҲРИДАГИ ҲАРБИЙ-ТЕХНИК МУТАХАССИСЛИКЛАРИ БЎЙИЧА ТАЙЁРЛАШ МАРКАЗИГА ҚАБУЛ БОШЛАНДИ!

admin 18 июня, 2026 0
photo_2020-12-03_12-06-06
1 minute read
  • Ижтимоий эълон

«ОЛМАЛИҚ ДЕҲҚОН БОЗОРИ” МЧЖ ТАЪСИСЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

admin 17 апреля, 2026 0
photo_2023-08-18_11-27-51
1 minute read
  • Ижтимоий эълон

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ ТАСАРРУФИДАГИ ОЛИЙ ҲАРБИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ЖАРАЁНЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

admin 12 марта, 2026 0

Build a WordPress News Site Fast

Connect with Us

  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter

Trending News

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ҲУҚУҚЛАРИНИ БУЗИШ ҲОЛАТИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ! 37a4c1c4-32b4-4051-897e-82dda5857912 1
  • Адлия саҳифаси

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ҲУҚУҚЛАРИНИ БУЗИШ ҲОЛАТИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ!

17 июля, 2026 0
ИЛК ТААССУРОТ Woman drowns in the sea 2
  • Ҳикоя

ИЛК ТААССУРОТ

17 июля, 2026 0
БИР ЭЪТИБОРСИЗЛИК ЖАРИМАГА САБАБ БЎЛИШИ МУМКИН photo_2026-07-07_11-58-21 3
  • Жамият

БИР ЭЪТИБОРСИЗЛИК ЖАРИМАГА САБАБ БЎЛИШИ МУМКИН

17 июля, 2026 0
75 ЁШМУБОРАК! photo_2025-06-16_14-06-03 копия копия 4
  • Шеърий саҳифа

75 ЁШМУБОРАК!

14 июля, 2026 0
75 ЙИЛЛИК ШОНЛИ ТАРИХ, БУЮК ИСТИҚБОЛ Gemini_Generated_Image_vg43xyvg43xyvg43 5
  • Жамият

75 ЙИЛЛИК ШОНЛИ ТАРИХ, БУЮК ИСТИҚБОЛ

14 июля, 2026 0

Эҳтимол, сиз ўтказиб юборгансиз

37a4c1c4-32b4-4051-897e-82dda5857912
1 minute read
  • Адлия саҳифаси

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ҲУҚУҚЛАРИНИ БУЗИШ ҲОЛАТИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ!

admin 17 июля, 2026 0
Woman drowns in the sea
1 minute read
  • Ҳикоя

ИЛК ТААССУРОТ

admin 17 июля, 2026 0
photo_2026-07-07_11-58-21
1 minute read
  • Жамият

БИР ЭЪТИБОРСИЗЛИК ЖАРИМАГА САБАБ БЎЛИШИ МУМКИН

admin 17 июля, 2026 0
photo_2025-06-16_14-06-03 копия копия
1 minute read
  • Шеърий саҳифа

75 ЁШМУБОРАК!

admin 14 июля, 2026 0
  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter
Copyright © Все права защищены. | MoreNews от AF themes.