Дунёда энг катта бойлик саломатликдир. Биз ҳам 70 дан ошиб, соғлиғимизда ўзгариш сезиб, ОКМК профилакториясига даволаниш учун келдик. Ушбу сиҳатгоҳда 12 кун давомида муолажа олдик ва бу ерда фаолият юритаётган тиббиёт ходимларига миннатдорлигимизни билдирмоқчимиз. Чунки уларнинг беморларга бўлган меҳрибонлиги, эътибори ва фидокорона меҳнати эътирофга лойиқ.
Айниқса, массаж ҳамшираси Роза Файзуллаева, озокерит даволаш бўлими ҳамширалари Д.Халдовова ва Н.Нуралиева, озокерит даволаш бўлими техник ходимлари М.Хасанова ва Ф.Абдурахманова ҳамда ҳамширалар — Д.Сулейманова, Н.Усманова, Н.Хасанова ва М.Айматовага алоҳида раҳмат айтмоқчимиз.
Таомларини айтмайсизми, ҳар бирига меҳр қўшилган. Уларнинг самимий муносабати, меҳнатсеварлиги ва беморлар соғлиги учун қилаётган саъй-ҳаракатлари туфайли ўзимизни анча яхши ҳис қилдик. Бундай инсонлар борлиги жамиятимиз учун катта бахт. Барча тиббиёт ходимларига соғлик, бахт ва ишларига улкан муваффақиятлар тилаймиз, дея
Зекие Мугаппарова,
Любов Оревина.