Bouquet Roses Arrangement (General) bouquet,roses,arrangement,decorative,birthday bouquet,garden
«Олтин» МФЙ «Боғбон» кўчасида жойлашган 2-сонли «Болалар» номли ДМТ ташкилотимиз узоқ йиллар давомида ҳаминқадар шароитда, талаб даражасига тўлиқ жавоб бермайдиган бинода фаолият юритиб келаётган эди. Бу борада юқори турувчи масъул идораларга кўп бора мурожаатлар қилинган бўлса-да, масала ижобий ечим топмай келгани бизни қийнаб келарди. Муаммомиз ечимини жамоамиз, ота-оналар ва болажонлар умид билан кутарди.
Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов ва шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ҳусниддин Турғунбоевга қилган мурожаатларимиздан сўнг масаламиз ижобий ечим топди.
Бунинг учун Сизларга чин юракдан, самимий миннатдорчилигимизни билдирмоқдамиз.
Сизлар раҳбар сифатида муаммомизга бефарқ қарамадингиз. Қисқа муддат ичида тегишли ташкилотлар билан иш олиб борилиб, боғчамиз Инвестиция дастурига киритилди. Бу бизнинг жамоамиз учун катта қувончли янгилик бўлди.
Бугун муассасамиз янги қиёфага кириб, тарбияланувчиларимиз учун замонавий ва хавфсиз шарт-шароитлар яратилмоқда. Ҳар бир ўзгариш ортида Сизларнинг ташаббускорлигингиз, қатъиятингиз ва амалий ёрдамингиз турибди.
Сизлар нафақат раҳбар, балки таълим тизими тақдирига масъулият билан ёндашадиган, инсонлар дардини эшита оладиган, амалий иш қиладиган инсон эканингизни яна бир бор исботладиларингиз. Боғчамиз жамоаси ва ота-оналар номидан Сизларга чексиз миннатдорлик билдирамиз.
Гулбаҳор ИСМАДИЁРОВА,
шаҳар 2-сонли “Болалар” номли ДМТТ мудираси.