Перейти к содержимому
10 августа, 2026
  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter

OLMALIQ HAYOTI

Connect with Us

  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter
Основное меню
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • 101 хабари
  • Таълим
  • Шеърий саҳифа
  • Янгиликлар
  • Жиноят ва жазо
  • Саломатлик
  • Биласизми?
  • Ҳикоя
БИЗ YOUTUBE да
  • Главная
  • НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИНГ МАҲАЛЛИЙ ДАРАЖАДА ҚАРОРЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ЖАРАЁНИДА ИШТИРОКИ
  • Янгиликлар

НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИНГ МАҲАЛЛИЙ ДАРАЖАДА ҚАРОРЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ЖАРАЁНИДА ИШТИРОКИ

admin 25 июня, 2026 1 minute read
photo_2026-06-18_11-42-25

Замонавий демократик жамиятнинг муҳим мезонларидан бири — барча фуқароларнинг, жумладан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳам ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётда тенг иштирокини таъминлашдир. Ногиронлиги бўлган инсонлар жамиятнинг ажралмас қисми ҳисобланади ва уларнинг ҳуқуқлари, манфаатлари ҳамда эҳтиёжлари ҳар қандай қарор қабул қилиш жараёнида инобатга олиниши лозим.

Афсуски, кўплаб ҳудудларда ногиронлиги бўлган шахслар маҳаллий бошқарув тизими, жамоатчилик муҳокамалари ва қарор қабул қилиш жараёнларида етарлича иштирок этмайди. Бу эса уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилиш имкониятларини чеклайди. Шу сабабли “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг маҳаллий даражада қарорлар қабул қилиш жараёнида иштироки” лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Лойиҳанинг бош мақсади — Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлат органлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашларида муносиб вакиллигини таъминлаш, улар учун барқарор қўллаб-қувватлаш инфратузилмасини яратиш ва қарор қабул қилиш жараёнларидан тизимли равишда четлаштирилиш ҳолатларини бартараф этишдан иборат.
Лойиҳа 2026 йил декабрдан 2028 йил декабргача бўлган даврда амалга оширилади. Умумий бюджет ҳажми 2 543 056 842 сўмни ташкил этган бўлиб, маблағларнинг 80 фоизи грант маблағлари, 20 фоизи эса маҳаллий ҳамкорлар ҳиссаси ҳисобидан қопланади. Лойиҳани амалга ошириш жараёнида қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкор сифатида иштирок этади. Улар қаторида маҳаллий ҳокимият органлари, Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги, Бандлик марказлари, Савдо-саноат палатаси ва оммавий ахборот воситалари мавжуд.
Лойиҳанинг муҳим йўналишларидан бири ногиронлиги бўлган шахсларнинг Жамоатчилик кенгашларида иштирокини таъминлаш ҳисобланади.
Бу мақсадда 50 нафар фаол ва ташаббускор ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус ўқув дастурлари ташкил этилади. Тренинглар давомида иштирокчиларга ҳуқуқий билимлар, етакчилик кўникмалари, жамоатчилик билан мулоқот қилиш усуллари ҳамда давлат бошқарувида иштирок этиш механизмлари ўргатилади. Шунингдек, “Тенг ҳуқуқлилик етакчилари” гуруҳи ташкил қилиниб, улар маҳаллий даражада ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини илгари суриш ва давлат органлари билан мулоқот қилишда фаол иштирок этади.
Лойиҳа давомида камида 1000 нафар ногиронлиги бўлган шахс ва уларнинг оила аъзолари ушбу хизматлардан фойдаланиши режалаштирилган. Бу эса ахборотга бўлган тенг имкониятларни кенгайтириш ва давлат хизматларидан фойдаланишдаги тўсиқларни қисқартиришга хизмат қилади.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг иқтисодий мустақиллиги ва бандлигини таъминлаш барқарор ижтимоий интеграциянинг муҳим шарти ҳисобланади. Лойиҳа доирасида иштирокчилар учун касб-ҳунар ўқувлари ташкил этилади, замонавий меҳнат бозори талабларига мос кўникмалар шакллантирилади ва ишга жойлашиш бўйича амалий кўмак кўрсатилади.
Лойиҳа амалга оширилиши натижасида қуйидаги муҳим ижобий ўзгаришларга эришиш режалаштирилган:

  • Жамоатчилик кенгашларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг вакиллиги таъминланади;
  • Қарор қабул қилиш жараёнларида уларнинг иштироки кучаяди;
  • Рақамли қўллаб-қувватлаш инфратузилмаси яратилади;
  • Ҳуқуқий ва психологик хизматлардан фойдаланиш имкониятлари кенгаяди;
  • Бандлик даражаси ва иқтисодий фаоллик ошади;
  • Давлат органлари ва фуқаролар ўртасидаги мулоқот мустаҳкамланади;
  • Инклюзив бошқарув тамойиллари ривожланади;
  • Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари самарали ҳимоя қилинади;
  • Тенг имкониятларга асосланган инклюзив жамият шаклланади.

Об авторе

admin

Administrator

Перейти на сайт Просмотреть все записи

Навигация по записям

Предыдущий “MUNDIAL” NIMA DEGANI?
Следующий: ОТА-ОНАЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

Связанные истории

41809d75-6a4b-41ec-8c2b-ab77e328fc57
1 minute read
  • Янгиликлар

ШОДИЁНА ВА ҚУВОНЧГА ТЎЛГАН БАЙРАМ

admin 24 июля, 2026 0
photo_2026-07-06_11-23-37
1 minute read
  • Янгиликлар

БОЛАЛИККА БАҒИШЛАНГАН УЧРАШУВ

admin 14 июля, 2026 0
photo_2026-06-26_00-50-39
1 minute read
  • Янгиликлар

ЭҲ, СЕНИНГ ЁШЛИГИНГ МЕНДА БЎЛСАЙДИ!

admin 3 июля, 2026 0

Build a WordPress News Site Fast

Connect with Us

  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter

Trending News

МУСТАҚИЛЛИК ШУКУҲИ МАҲАЛЛАЛАРДА photo_2026-07-30_08-19-30 1
  • Жамият

МУСТАҚИЛЛИК ШУКУҲИ МАҲАЛЛАЛАРДА

7 августа, 2026 0
ОЛМАЛИҚ ШАҲАР САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ check-mark 2
  • Жамият

ОЛМАЛИҚ ШАҲАР САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ

7 августа, 2026 0
“ДОЛЗАРБ 40 КУНЛИК”: ЎЗГАРИШ ВАҚТИ КЕЛДИ photo_2026-07-31_08-01-55 3
  • Жамият

“ДОЛЗАРБ 40 КУНЛИК”: ЎЗГАРИШ ВАҚТИ КЕЛДИ

7 августа, 2026 0
МИНГЛАБ МУРОЖААТЛАР, ЮЗЛАБ МОНИТОРИНГЛАР ВА НАТИЖА AA1PqgaI 4
  • Суд амалиётидан

МИНГЛАБ МУРОЖААТЛАР, ЮЗЛАБ МОНИТОРИНГЛАР ВА НАТИЖА

7 августа, 2026 0
ИНТЕРНЕТ ҲУЖУМИДАН ЎЗИНГИЗНИ ҲИМОЯЛАЙ ОЛАСИЗМИ? d0c47e7d-a707-4fc4-8f1d-4929ed4b59df 5
  • Жиноят ва жазо

ИНТЕРНЕТ ҲУЖУМИДАН ЎЗИНГИЗНИ ҲИМОЯЛАЙ ОЛАСИЗМИ?

7 августа, 2026 0

Эҳтимол, сиз ўтказиб юборгансиз

photo_2026-07-30_08-19-30
1 minute read
  • Жамият

МУСТАҚИЛЛИК ШУКУҲИ МАҲАЛЛАЛАРДА

admin 7 августа, 2026 0
check-mark
1 minute read
  • Жамият

ОЛМАЛИҚ ШАҲАР САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ

admin 7 августа, 2026 0
photo_2026-07-31_08-01-55
  • Жамият

“ДОЛЗАРБ 40 КУНЛИК”: ЎЗГАРИШ ВАҚТИ КЕЛДИ

admin 7 августа, 2026 0
AA1PqgaI
1 minute read
  • Суд амалиётидан

МИНГЛАБ МУРОЖААТЛАР, ЮЗЛАБ МОНИТОРИНГЛАР ВА НАТИЖА

admin 7 августа, 2026 0
  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter
Copyright © Все права защищены. | MoreNews от AF themes.