Олмалиқ шаҳрининг 75 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тантанали байрам тадбири кўтаринки руҳда ўтказилди.
Тадбирни Олмалиқ шаҳар ҳокими Барҳаёт Мелиев байрам табриги билан очиб, шаҳар аҳли ва меҳмонларни қутлади.
Ҳоким ўз нутқида Олмалиқнинг босиб ўтган шонли йўли, саноат соҳасидаги ютуқлари, шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ҳамда унинг келажаги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
Байрам дастури давомида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комилов саҳнага чиқиб, ўзининг шўх ва дилтортар қўшиқлари билан йиғилганларга байрамона кайфият улашди.
Шунингдек, машҳур Via Marokand гуруҳининг ёшларбоп тароналари барчани рақсга чорлади. Жозибали куй-қўшиқлар, жонли ижро ва саҳнадаги юқори кайфият тадбир иштирокчиларига унутилмас лаҳзаларни тақдим этди.



