Перейти к содержимому
18 августа, 2026
  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter

OLMALIQ HAYOTI

Connect with Us

  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter
Основное меню
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • 101 хабари
  • Таълим
  • Шеърий саҳифа
  • Янгиликлар
  • Жиноят ва жазо
  • Саломатлик
  • Биласизми?
  • Ҳикоя
БИЗ YOUTUBE да
  • Главная
  • 45-СЕССИЯДА НИМАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ?
  • Жамият

45-СЕССИЯДА НИМАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ?

admin 25 июня, 2026 1 minute read
photo_2026-06-19_19-59-56

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги 45-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари, сиёсий партиялар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Сессия кун тартибидан шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, аҳоли фаровонлигини ошириш ва давлат дастурлари ижросини таъминлашга қаратилган бир қатор муҳим масалалар ўрин олди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 декабрдаги 64-сонли топшириқлар баёни асосида коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб, соҳада очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берилди.
Шунингдек, ёшларнинг ёзги таътил даврини мазмунли ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқилган “Долзарб 90 кун” амалий тадбирлар дастури кўриб чиқилди. Дастур доирасида ёшларни спорт, маданият, таълим ва касб-ҳунарга йўналтиришга қаратилган тадбирларни кенг қамровда амалга ошириш режалаштирилгани таъкидланди.
Сессияда Олмалиқ шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг 2025 йил ҳамда 2026 йил биринчи чораги давомида амалга оширган фаолияти ҳам таҳлил қилинди. Марказ томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, манзилли ижтимоий хизматлар кўрсатиш борасида бажарилган ишлар юзасидан ҳисобот тақдим этилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 462-сонли қарорига мувофиқ, шаҳар маҳаллалари кесимида “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини қайта тақсимлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Мазкур маблағларни аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига манзилли йўналтириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишларини янада самарали ташкил этиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Кун тартибига киритилган барча масалалар депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, қарор лойиҳаларига қўшимча таклиф ва мулоҳазалар киритилди. Муҳокамалар якунида шаҳар ривожи, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ҳамда ижтимоий соҳалар самарадорлигини оширишга қаратилган тегишли қарорлар бир овоздан қабул қилинди.
Таъкидлаш жоизки, сессия жараёни очиқлик ва ошкоралик тамойиллари асосида ташкил этилди. Жамоатчиликни кенг хабардор қилиш мақсадида йиғилиш шаҳар Кенгашининг расмий Facebook саҳифаси орқали жонли эфирда намойиш этилди. Бу эса фуқароларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти билан яқиндан танишиши ҳамда қарор қабул қилиш жараёнларидаги очиқликни таъминлашга хизмат қилди.

Об авторе

admin

Administrator

Перейти на сайт Просмотреть все записи

Навигация по записям

Предыдущий СУДЛАРДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ ТИЗИМИ ЯНГИ БОСҚИЧДА!
Следующий: СЎЗ ВА МАТБУОТ АҲЛИГА ЭҲТИРОМ

Связанные истории

photo_2026-08-13_14-35-37
1 minute read
  • Жамият

«КИТОБХОН ХОДИМ» ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

admin 13 августа, 2026 0
56e1178b-ca7e-4aa7-b571-579b2f7dc5fe
1 minute read
  • Жамият

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИДАН MY.GOV.UZ ПОРТАЛИ ОРҚАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИНГ 5 ТА МУҲИМ АФЗАЛЛИГИ

admin 13 августа, 2026 0
d4bc718a-cd2c-41ab-b61c-27fb572a84ff
1 minute read
  • Жамият

КОРРУПЦИЯСИЗ САНОАТ

admin 13 августа, 2026 0

Build a WordPress News Site Fast

Connect with Us

  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter

Trending News

Мустақиллик байpамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади? 2505c8d9-f989-4dd6-84c6-0b00d7375ce9 1
  • Янгиликлар

Мустақиллик байpамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

13 августа, 2026 0
Болани мактабга тайёрлаш қанчага тушади? photo_2026-08-12_12-28-42 2
  • Янгиликлар

Болани мактабга тайёрлаш қанчага тушади?

13 августа, 2026 0
МУСТАҚИЛЛИК БЕРГАН ИМКОНИЯТЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНАЁТГАН АЁЛ photo_2026-08-11_10-39-59 3
  • Суҳбат

МУСТАҚИЛЛИК БЕРГАН ИМКОНИЯТЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНАЁТГАН АЁЛ

13 августа, 2026 0
Ҳаётга умид 858d59b9-e6be-438c-8c63-d13d0595e490 (1) копия 4
  • Шеърий саҳифа

Ҳаётга умид

13 августа, 2026 0
ШУКУҲ 858d59b9-e6be-438c-8c63-d13d0595e490 (1) копия копия 5
  • Шеърий саҳифа

ШУКУҲ

13 августа, 2026 0

Эҳтимол, сиз ўтказиб юборгансиз

2505c8d9-f989-4dd6-84c6-0b00d7375ce9
1 minute read
  • Янгиликлар

Мустақиллик байpамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

admin 13 августа, 2026 0
photo_2026-08-12_12-28-42
1 minute read
  • Янгиликлар

Болани мактабга тайёрлаш қанчага тушади?

admin 13 августа, 2026 0
photo_2026-08-11_10-39-59
1 minute read
  • Суҳбат

МУСТАҚИЛЛИК БЕРГАН ИМКОНИЯТЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНАЁТГАН АЁЛ

admin 13 августа, 2026 0
858d59b9-e6be-438c-8c63-d13d0595e490 (1) копия
1 minute read
  • Шеърий саҳифа

Ҳаётга умид

admin 13 августа, 2026 0
  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter
Copyright © Все права защищены. | MoreNews от AF themes.