🛠 Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда “Тошкент магистрал газ қувурлари” бошқармаси билан биргаликда тасдиқланган режа-жадвалга асосан, “Ҳудудгаз Тошкент” ГТФ балансидаги газ қувурлари ва улардаги қурилмаларни 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш, шунингдек, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида узлуксиз табиий газ билан таъминлаш мақсадида туман ва шаҳар газ таъминоти бўлимлари тасарруфидаги мавжуд фойдаланишдаги ер ости, ер усти, юқори ва ўрта босимли газ қувурларини лойиҳавий босимга кўтариб, зичлик ва мустаҳкамликка синаш ишлари амалга оширилиши белгиланган.
🟢Шу муносабат билан, Олмалиқ шаҳар истеъмолчиларини табиий газ билан таъминловчи “Олмалиқ-1” ва “Олмалиқ-2” ГТСлар линияларидаги юқори ва ўрта босимли газ қувурларида юқорида кўрсатилган режавий тадбирларни амалга ошириш мақсадида 2026 йил 15 сентябрь куни соат 08:00 дан 2026 йил 17 сентябрь куни соат 18:00 га қадар “Олмалиқ-1” ва “Олмалиқ-2” ГТСлар линиялари орқали табиий газ етказиб бериладиган Олмалиқ шаҳридаги барча аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларнинг газ таъминоти вақтинча тўхтатилишини маълум қиламиз.