Image default
Таълим

КИТОБ ВА КИТОБХОНЛИК – ИНСОН МАЪНАВИЯТИ КЎЗГУСИ

Куни кеча ТДТУ Олмалиқ филиали Ахборот-ресурс маркази ходимлари томонидан “Китоб ва китобхонлик – инсон маънавияти кўзгуси” номли тадбири ташкил этилди. Тадбирда филиал профессор-ўқитувчиларининг нашр этилган монография, услубий қўлланмалари ҳамда ахборот-ресурс марказининг янги бадиий адабиётлари тақдимоти бўлиб ўтди.

Филология фанлари доктори, профессор Б.Дониёров “Ўзбек тили лексик синонимларининг лисоний ва нутқий муносабати лексиографик тадбиқи” номли монографияси, педагогика фанлари номзоди Б.Қаюмов “Бошланғич синфларда замонавий дарс лойиҳалари” услубий қўлланмаси ҳамда “Практический курс по русскому языку” қўлланмаси ҳамда филология фанлари номзоди, доцент З.Мирзакаримова “Бошқарув боғланишидаги “билан” кўмакчили бирикмалар семантикаси” монография тақдимоти ўтказилди. Филиал ижодкорларининг асарлари жамланган “Олмалиқ оҳанглари” китобининг тақдимоти Ахборот-ресурс маркази ходими Г.Фозилова томонидан олиб борилди.
Шунингдек, филиал Ёшлар етакчиси Ш.Худаймуротов «Ҳафтада бир китоб» лойиҳасининг тақдимотида китоб ўқишнинг фойдали ва китоб ўқимасликнинг салбий томонлари ҳақида ҳамда сабаблари хусусида батафсил сўз юритди.
Филиалнинг сиртқи таълим шакли талабалари учун ташкил этилган тадбирда ижодкор талабалар томонидан қўшиқ ва рақслар ҳам ижро этилди.

М.Абдуллаева,
ТДТУ Олмалиқ филиали АРМ мудираси.

МАВЗУГА ОИД

ЖАРАНГЛАСИН ҚЎНҒИРОҚ, ИЛМ ЙЎЛИДА УЗОҚ

admin

ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАНУ БИР ЖОН!

admin

ЎҚИТУВЧИЛИК ШАРАФЛИ КАСБ

admin

LOTIN YOZUVIGA ASOSLANGAN O‘ZBEK ALIFBOSINI O‘RGANAMIZ BURCHAGI

admin