Image default
Жамият

ХОЛИС ЖУРНАЛИСТИКА -ХОЛИС АХБОРОТ

Жаҳон тарихига назар солсак, ҳар бир халқ аввало маънавий бирлашуви, миллий ғояси билан юксалган. Бугун янги ҳаёт қуриш, ривожланган давлатлар қаторига чиқиш йўлидан бораётган мамлакатимизда ҳам миллий ғоя масаласи жуда муҳим аҳамиятга эга.

Биламизки, табиат инсонга сезги аъзоларини берган, булар: кўриш, эшитиш, ҳид сезиш, таъм билиш, ҳис этиш. Шунга кўра, ахборот қуйидаги турларга бўлинади – визуал (кўз билан кўриб қабул қилинадиган), аудиал (эшитиш аъзолари воситасида қабул қилинадиган), аудиовизуал (кўриш ва эшитиш аъзолари орқали бир вақтда қабул қилинадиган), ҳидли (ҳид анализаторлари воситасида қабул қилинадиган), тактил (тери анализаторлари воситасида қабул қилинадиган), таъмли (таъм анализаторлари воситасида қабул қилинадиган).
Кўриниб турибдики, ахборотни ишлаб чиқаришда, фойдаланишда, саралашда, узатишда ёки баҳолашда ахборот маданиятига риоя этиш якуний хулосанинг мазмунини таъминлаб беради. Бир сўз билан буни «ахборотнинг ишлаб чиқарувчиси ҳамда истеъмолчиси мавжудлигини инобатга олиб, унинг софлигини сақлашда ахборотни қабул қилувчилар, унга ишлов берувчилар ҳамда узатувчиларда ахборот маданиятининг шаклланганлиги амалий аҳамият касб этади», деб ифодаласак, хато қилмаган бўламиз.
Ахборот билан ишлашда фақатгина ахборотни мустақил тўплаш ва ўрганишнинг ўзи кифоя эмас. Бунда «Ахборот кимга тааллуқли?», «Ахборот қачон ишлаб чиқарилган?» «Ахборот кимга қаратилган?», «Ахборотнинг мақсади конструктивми ёки деструктивми?», «Ахборотда муаммога/масалага қандай ёндашилган?» каби саволларга ҳам жавоб топиш лозим бўлади. Мазкур ҳолат галдаги хулқ стратегиясини шакллантиришга таъсир кўрсатади, шунинг учун ахборот билан ишлашнинг шундай техникасини ўрганиш керакки, у фақатгина индивидуал манфаат йўлини таъминлаш учун хизмат қилмасдан, жамоа (оила, ишлаб чиқариш жамоаси) манфаатини инобатга олсин.
Бугунги кунда бегоналашув ҳодисаси технология форматини қабул қилиб, замонавий ижтимоий курашда актив ҳаракатланмоқда ва биринчи навбатда бу ҳаракатда ОАВ ва ижтимоий тизим алоқаларини ўз қўлларига олиб, ёлғон ва бўҳтонлар орқали дунёни ўз мақсадларига мослаб буриш истагида бўлганлар амалга оширмоқдалар.
Ҳозирги кундаги ижтимоий жараёнлар таҳлили шуни кўрсатадики, илм-фандаги ютуқлар қанчалик даражада юксак бўлса ҳам, шахснинг маънавий бегоналашуви ҳолатини енгиб ўтишнинг имкони бўлмаган. Аксинча, ушбу юксалиш ҳамда замонавий дунёдаги глобаллашув жараёни бегоналашув ҳодисасининг янги-янги шаклларини юзага келишига сабаб бўлмоқда. Маънавий бегоналашув ҳолати олдинги даврларда тартибсиз характерга эга бўлган бўлса, ҳозирги кунга келиб у технологик характерга эга бўлиб, ундан ижтимоий курашларда фойдаланилмоқда.
Бугунги кунга келиб маънавий бегоналашув ҳолати дунёдаги барча минтақа ва давлатларда содир бўлмоқдаки, бу жараёндан ҳеч бир халқ ёки миллат четда қолиб кетаётган йўқ. Азал-азалдан ўзининг юксак маънавияти ва маданияти билан дунё аҳлини лол қолдириб келган Шарқ давлатлари ҳам ҳозирда бало-қазодай ёпирилиб келаётган ушбу муаммодан четда қолаётган йўқ.
Хулоса қилиб айтганда, халқнинг маънавиятини йўқотишга бўлган бундай уринишлар маънавият соҳасининг издан чиқишига олиб келиб, шахснинг маънавий бегоналашувининг кучайишига замин яратиб беради. Бугунги глобаллашув шароитида шахснинг маънавий бегоналашувини фақатгина янги антропологик бурилиш шароитларида енгиш мумкин.

Жамшид Мусурмонов,
Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар
бўлинмаси мутахассиси.

МАВЗУГА ОИД

БАҲОР ШИВИРИДАН УЙҒОНДИ ОЛАМ

admin

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ЙИЛ ДАВОМИДА НИМАЛАР БИЛАН БАНД?

admin

БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

admin

ГЕРМАНИЯ ФЕДЕРАЛ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ ОКМКГА ТАШРИФ БУЮРДИ

admin