Кутилмаган ёнғин азият ва кўнгилсиз оқибатлар омилидир. Йиллар давомида машаққатли меҳнатлар эвазига қурилган иншоотлар тўпланган моддий бойликлар қисқа фурсат ичида куйиб кулга айланиши мумкин. Тилсиз ёв келтирадиган зарар ва оқибатларнинг олдини олишнинг энг самарали усуллари бу — ёнғин профилактикаси ва шошилинч хизматларга ўз вақтида етказилган хабардир.
Агар бирор манзилда ёнғин содир бўлаётганига гувоҳ бўлсангиз “101”телефон рақами орқали ёнғин ўчириш қисмини зудлик билан чақириш зарур. Чорлов давомида ёнғин чиқаётган манзил, корхона, турар-жой ёки бошқа манзилларда бўлаётгани ҳақида аниқ маълумотни бериш лозим бўлади. Озгина бепарволик туфайли нафақат ўзингиз, балки ён-атрофингиздаги инсонлар ҳаёти ва саломатлигига путур етказишингиз мумкинлигини унутманг. Бизнинг 51-қисм ёнғин хавфсизлиги бир неча ўн йиллардан буён ”Олмалиқ КМК” АЖ корхоналари ва аҳоли турар-жойларида ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва талабларининг қатъий бажарилиши устидан назорат ўтказиб келади. Кўрилган чоралар ва бажарилган режа-топшириқлар ҳар йилгидек ўз самарасини бериб содир бўлаётган ёнғинлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайишига эришилди.
Хурматли ҳамшаҳарлар, одатий ҳолдай кўринувчи кичик қоидабузарлик катта фожеаларни келтириб чиқаришини унутмайлик. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш тинч ва осойишта ҳаётимизни таъминлашини эътиборга олайлик.
Гулнора Шокирова,
ОКМК АЖ ОЁХТТЭБ инспектори.