Жорий йилнинг 1 июлидан 1 август кунига қадар вилоятимиз ҳудудида “Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича долзарб 30 кун” ойлиги эълон қилинди.
Мазкур ойлик доирасида ҳамда Гидрометеорология хизмати агентлигининг прогноз маълумотларига асосан республикамизда жорий йилнинг ёз мавсумида юқори ҳаво ҳарорати сақланиб қолишини инобатга олган ҳолда ОКМК АЖ Электр тармоқлар бошқармаси ва Иссиқлик электр марказида бир қатор амалий тадбирлар ташкиллаштирилмоқда.
Хусусан, тадбирни юқори савияда ўтказиш учун масъул шахслар Электр тармоқлар бошқармаси НТЦ бошлиғи Ш.Тожиев ва Иссиқлик электр маркази ММ ва ХТ муҳандислари И.Холматов ва Ш.Юлдашевлар ҳамкорликда ишчи-ходимларга ёнғин ва бошқа тусдаги фавқулодда вазиятлар содир бўлганда оқибатларни бартараф қилиш юзасидан тушунтиришлар олиб борилиб, мавзуга доир материаллар тарқатилмоқда. Ҳозирда ушбу тадбирлар мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида жойларда давом эттирилмоқда.
Дилноза
Хошимова,
ОЁХТТЭБ инспектори.