OLMALIQ HAYOTI
Image default
Шеърий саҳифа

Диёра келди…

«Қиз бола дунёни олиб берарми?»,
Дейишар баъзилар  ўпкаси тўлиб,
Қаранглар Парижнинг юксак саҳнида,
Тўмарис уйғонди Диёра бўлиб!

Амир Темурларнинг руҳин шод этиб,
Ўзбек миллатини бахтишод этиб,
Спорт осмонига Диёра келди,
Дунё зўрларини осон мот этиб.

Ғалаба, ғалаба… Минг йилга татир,
Майдонни зафарсиз тарк этмас ботир,
Бари  олдиндадир, бу ютуқ  асли —
Кичкина хамирнинг учидан патир…

Париж майдонида мардона келди,
Бирдоналар ичра дурдона келди,
Юртин байроғини юксакка қадаб,
Ҳушёр бўлгин дунё, ДИЁРА КЕЛДИ…

Шоира Тўлаганова

МАВЗУГА ОИД

ИЛҲОМЛАНГАНДА

admin

Ey oglon

admin

POSBONLAR

admin

Бизнинг кўчада ҳам байрам бўлади.

admin