OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жиноят ва жазо

НОҚОНУНИЙ МОЛ МАНЗИЛИГА ЕТИБ БОРМАДИ

Умримиз давомида манзилимизга етмоқлигимиз учун бизга турлича йўллар тақдим этилади ва уларни биз турли усулларда босиб ўтамиз. Кимлардир манзилига қийинчиликлар билан етиб келса, кимлардир эса осон йўлни танлашни ўзига маъқул деб кўради.
Товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши курашувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор-тадбир натижасида 2024 йилнинг 29 декабрь куни Асқар Асроров (исм-шарифлар ўзгартирилган)нинг қилмишлари фош этилди.
Асқар Асроров давлат чегараси орқали қонунга хилоф равишда олиб ўтилган қиймати 50 миллион сўм бўлган жами 82 дона “Волк” номли пиротехника воситаларини Оҳангарон туманида жойлашган “Чинор” ЙПҲ масканида ўтказилган тезкор тадбир давомида, 40 G 612 NB давлат рақамли кулранг “Кобалт” автомашинасининг юкхонасида яширин ҳолда олиб ўтаётган вақтда ДХХ Чегара қўшинлари ва Тошкент шаҳар Божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тўхтатиб қолинган.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда тегишли тартибда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмокда.

Лобар
Абдусатторова
.

МАВЗУГА ОИД

ҚАРЗ ҲАҚҚИ ҚАМОҚ БИЛАН ТЎЛАНАДИ

admin

ШАҲРИМИЗДА КРИМИНОГЕН ВАЗИЯТ КАНДАЙ?

admin

“МИСИ” ЧИҚҚАН МИС ЎҒРИСИ

admin

ОЛМАЛИҚ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БЎЛИМИ ТОМОНИДАН МАЪЛУМЖИНОЯТНИ СОДИР ЭТГАН ҚУЙИДАГИ ШАХСЛАРГАҚИДИРУВ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

admin