Юртимизга баҳор кириб келишига қарамай, табиат ўз инжиқликларини кўрсатмай қолмаяпти. Куни кеча совуқ тушиб атроф оппоқ қор билан қопланди. Хоналарни иситиш мақсадида печ, иссиқлик генераторлари ва бошқа иситиш мосламаларидан яна фойдалана бошладик. Бу каби иситгичлардан тўғри фойдаланмаслик инсон учун хавфли ҳисобланади.
Аҳоли кўп йиғиладиган биноларга (50 ва ундан ортиқ) иситиш печларини ўрнатиш тақиқланади. Печ ва бошқа иситиш анжомлари ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинган ҳолда ёнувчи қурилиш конструкцияларидан маълум масофа ва ўчоқхона эшикчасининг олди (агарда пол ёнувчи моддадан қурилган бўлса) 0,5х0,7 м. ўлчамдан кам бўлмаган тунука билан қопланиши керак.
Ҳовли уйда яшовчилар тандирларни жойлаштиришда ушбу жойнинг шамол йўналишини ҳисобга олиб, турар-жой ва бошқа хўжалик биноларидан хавфсиз масофада шамол йўналишига қарши томонга қуриши даркор.
Масканлар ва аҳоли яшаш жойлардаги қозонхоналар ва бошқа иситиш ускуналаридан фойдаланишда қуйидагиларга рухсат берилмайди:
- махсус ўқишдан ўтмаган ва бу ҳақда тегишли ихтисослиги бўйича гувоҳномаси йўқ кишиларни ишлашга йўл қўйиш;
- ускуналарнинг ишлатиш техник шартида кўзда тутилмаган бўлса, ёқилғи сифатида нефть маҳсулотларнинг чиқиндиларидан ва бошқа енгил ёнувчи ёки ёнувчи суюқликлардан фойдаланиш.
- ёқилғи узатиш тизимидан суюқ ёқилғи томганда ёки газ чиққанда иссиқлик ўтказувчи ускуналаридан фойдаланиш;
- қўлбола газ горелкаларидан фойдаланиш;
Ёнилғи сифатида газдан фойдаланиладиган корхона ва муассасаларда печларни ёқиш ҳар тўрт соатда бир соатдан кам бўлмаган танаффус билан амалга оширилади.
Юлдуз Сайдалиева,
ОЁХТТЭБ инспектори.