Куни кеча Олмалиқ кон-металлургия комбинати акциядорлик жамиятининг Мис бойитиш фабрикасида ишчилар учун ёнғин хавфсизлиги бўйича махсус ўқув-тренировка машғулоти (ЁТМ) ташкил этилиб, ишчиларнинг ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш борасидаги билимларини мустаҳкамлаш ва фавқулодда ҳолатларда тўғри ҳаракат қилиш кўникмаларини оширишдан иборат бўлди.
Машғулот давомида ишчиларга ёнғин содир бўлган ҳолатда қандай чора-тадбирлар кўриш кераклиги, эвакуация йўллари ва махсус воситалардан фойдаланиш тартиби амалий равишда кўрсатиб берилди. Шунингдек, ёнғин ўчириш асбобларидан фойдаланиш бўйича амалий машғулотлар ҳам ўтказилди.
Тадбир якунида барча иштирокчилар тест синовларидан ўтказилди ва уларнинг билимлари баҳоланди. Ташкилот раҳбарияти таъкидлашича, бундай ўқув машғулотлари мунтазам равишда ўтказилиб, ишчиларнинг хавфсизлик маданиятини оширишга хизмат қилади. Бу каби чора-тадбирлар нафақат ишчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш, балки иш жойидаги умумий хавфсизлик муҳитини янада яхшилашга қаратилган.

Жавлон ХАЙТАНОВ,
ОЁХТТЭБ нозири.