OLMALIQ HAYOTI
Image default
Биласизми?

ИЛМЛИ АЁЛ МИЛЛАТНИ УЙҒОТАДИ

Аёл оила, жамият ва миллат таянчи ҳисобланади. Оилада аёл билимли, оқила, идрокли бўлса, у ерда камол топган фарзандлар ҳам жамиятга фойдаси тегадиган шахс бўлиб шаклланади. Бугунги кунда юртимизда хотин-қизлар таълимига эътибор ортиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд бўлган бироқ, олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат олий таълим муассасаларига алоҳида қабул параметрлари доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тизимида профессионал таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда коллеж ва техникумларни битирган ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар рўйхати мутахассислиги бўйича шакллантирилади ва доимий янгилаб борилади.
Имтиёздан фойдаланмоқчи бўлган хотин-қизлар Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномасига эга бўлишлари керак. Тавсияноманинг амал қилиш муддати 3 йил.
Ўтган йили шаҳримиз хотин-қизлари томонидан xotin-qizlar.uz платформасига 50 та ариза келиб тушган. Улардан 47 нафар аёлларимизга қўмита томонидан тавсиянома берилган. Аризаларнинг 3 таси рад этилган. Чунки улар қуйидаги мезонларга жавоб бермаган.
▐ Тавсиянома олиш учун талабгорларга қўйиладиган мезонлар:

  • ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши;
  • тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки ололмаётганлиги;
  • ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.
    ▐ Ариза топшириш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
  • фуқаролик паспорти ёки ID карта нусхаси;
  • меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси)дан кўчирма;
  • ўрта-махсус ёки профессионал таълим бўйича диплом.
     Жорий йилда ҳам xotin-qizlar.uz платформаси очилди. Аризалар 1 июнга қадар қабул қилинади. Тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади ва тавсиянома бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади.

Лола КУЛМУРАТОВА,
шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими бош мутахассиси.

МАВЗУГА ОИД

ДАВЛАТ МЕҲНАТ ИНСПЕКЦИЯСИГА КАМЕРАЛ НАЗОРАТ ЎТКАЗИШ ВАКОЛАТИ БЕРИЛАДИ

admin

Қай бири фойдали: аннуитет ёки дифференциал?

admin

ИНТЕРНЕТДА ЗЎРАВОНЛИК ТАРҒИБОТИГА ЧЕК ҚЎЙИЛАДИ!️

admin

КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАР ЕРТЎЛАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

admin