OLMALIQ HAYOTI
Image default
Таълим

БИТИРУВЧИЛАР ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНЯПТИМИ?

Бугунги кунда маълум бир соҳа бўйича ўқишга кириш анча қулай бўлиб қолди.  Мактабнинг 9-синф ўқувчилари ҳамда битирувчилари касб-ҳунар коллежлари ва олийгоҳларга  ўзи танлаган соҳа бўйича ҳужжат топшириб, грант ёки  тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилнмоқда. Ихтиёрий таълим учун белгиланган муддат ҳаш-паш дегунча ўтиб кетади, бироқ, уларни битирган неча нафар ўқувчилар иш билан таъминланяпти? Неча нафари ишсиз? Шу каби саволлар билан шаҳримиздаги ТДТУ Олмалиқ филиали, Олмалиқ қурилиш ва коммунал хўжалиги техникуми ҳамда Олмалиқ политехникумини битирган битирувчиларнинг ҳозирги кундаги фаолияти ҳақида қизиқиб, масъуллардан маълумот олдик.

Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалида 2023-2024 ўқув йилида 445 нафар талаба битирган бўлиб, шулардан 238 нафари иш билан таъминланган. 28 нафари ўқишини давом эттириш учун магистратурага ўқишга кирган. Қолган 207 нафар талаба ишсиз. Кечки таълимни эса 144 нафар талаба битириб, 125 нафари иш билан таъминланган. Сиртқи таълимда 320 нафар талаба битирган бўлиб, 284 нафари иш билан таъминланган. 1 нафари магистратурага ўқишга кирган.
Олмалиқ қурилиш ва коммунал хўжалиги техникумининг маъмуриятининг маълумотига кўра, 2023 йил ҳисобида жами 244 нафар ўқувчи битирган бўлиб, улардан 124 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга кирган. 87 нафар талаба эса доимий иш билан таъминланган. 4 нафар талаба тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллана бошлаган. Ўзини ўзи банд қилган талабалар 22 нафарни ташкил этади. 1 нафар талаба эса хорижга чиқиб кетган. 10 нафар талаба ишсиз.

2024 йил ҳисобида жами 329 нафар битирувчи ўқишни тамомлаган. Улардан 138 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга кирган, 167 нафарининг бандлиги таъминланган. 7 нафар талаба ишсиз. 2024 йил ҳисобида 17 нафар талаба бу ўқув йилини тамомламаган.
2025 йил ҳисобидан сиртқи таълимда 72 нафар, кундузги таълимда 163 нафар, дуал таълимда 24 нафар, жами 259 нафар битирувчи таълимни тамомлайди.
Жорий йилнинг 1 январидан Олмалиқ касб-ҳунар мактаби Олмалиқ политехникумига ўзгартирилди. 2025/2026 ўқув йилида жами 620 нафар ўқувчи қабул қилиниши кутилмоқда. Шундан 390 нафари 9-синф битирувчиси, 150 нафари 11-синф  ва чекланмаган ёш битирувчилари, 170 нафар ўқувчи дуал таълим асосида қабул қилинади. Дуал таълим учун ажратилган квота йил давомида амал қилинади. Фақат сентябр ойида эмас, балки қолган ойларда ҳам қабул қилинади. Дуал таълим мактабгача таълим соҳасини қамраб олган. Хусусан, жорий йилнинг сентябридан 2 та таълим йўналиши бўйича дуал таълим йўлга қўйилади. Булар электромонтёр ва пайвандчилар ҳисобланади. 
Шуни айтиш жоизки, Олмалиқ политехникумини 2023 йил ҳисобида умумий 683 та талаба тамомлаган. Шундан 134 нафар ўқувчи олий таълим муассасаларига қабул қилинган. Қолган 364 нафари эса доимий иш билан таъминланган. 17 нафари тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллана бошлаган. 84 нафари эса ўзини ўзи банд қилган ҳолда фаолият олиб бормоқда. Жумладан, 84 нафар ўқувчи ўқишини давом эттириш мақсадида техникумларга топширган.
2024 йил ҳисобидан эса жами 600 нафар талаба тамомлаган. Шундан 244 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга кириб, таълимни давом эттирмоқда. 139 нафари эса доимий иш билан таъминланган. 3 нафар талаба тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келмоқда, 32 нафари эса вақтинчалик иш билан банд. 165 нафар ўқувчи ўзини ўзи банд қилган ҳолда фаолият олиб бормоқда. Шу жумладан, 9 нафар битирувчи хорижга вақтинчалик ишлаш мақсадида чиқиб кетган, 6 нафари ҳарбий хизматни ўташ мақсадида хизматга жўнатилган.
2024-2026 йилларга мўлжалланган Олмалиқ кон- металлургия комбинати билан ҳамкорлик алоқаларига биноан талабалар амалиёт жараёнини айнан шу жойларда ўтамоқда. 475 нафар ўқувчиларимиздан ташкил топган гуруҳлар, яъни 6 та гуруҳ ОКМК АЖда, қолганлари эса хусусий корхоналарда амалиёт ўтамоқда. Бу йил сўровнома натижасига кўра ушбу битирувчиларнинг 70% олий таълим муассасаларига ўқишга кириш хоҳишини билдирган. Қолган 30% битирувчи ишлаш, хорижий давлатларда ўқиш ва ишлаш хоҳишини билдирган.

Лайло АБДУМАВЛОНОВА,
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабаси.

МАВЗУГА ОИД

ТАФАККУР ХАЗИНАСИ

admin

ЎЗНИ ИЗЛАГАНГА КИТОБ КЕРАКДИР

admin

ОЛМАЛИҚ ШАҲРИДА ҚАЕРДА, ҚАНЧА ПЕДАГОГ ВА МУРАББИЙ ФАОЛИЯТ ЮРИТАДИ?

admin

ўқИТУВЧИЛИК – ўРГАТИШ ДЕМАК, ўРГАТИШ УЧУН ўРГАНМОқ КЕРАК

admin