OLMALIQ HAYOTI
Image default
Шеърий саҳифа

БИЗГА ЎХШАР 

Ёзда қарай олмасдим,
Қуёшга.
Тик қарасам тўларди
Кўз ёшга.
 
Қишда бошқача бўлиб
Қолибди,
Булутларга ўралиб
Олибди.
 
Иссиқ кийимлар кийиб
Юрибман.
Қуёшга тик қараб
Турибман.
 
Ёқимли хаёлларга
Берилдим.
Қуёш бизга ўхшаркан,
Деб билдим.

МАВЗУГА ОИД

VATANGA FIDOIY POSBONLAR UCHUN

admin

Деҳқон боболар

admin

ОЛМАЛИҚ ТОҒЛАРИ

admin

Qish zavqi

admin