Олмалиқ — тоғлар орасидаги юрт,
Бардоши металлардек мустаҳкамдир.
Ватан ичра у ҳам катта ватандайин,
Унинг меҳри беминнатдир, бебаҳодир.
Ҳар кўчаси кундан-кунга файзланади,
Ишчиларин меҳнатлари тиллога тенг.
Асло миллат танламайди, кўксин очар,
Меҳмонларни кутиб олар, у бағрикенг.
Конлари ҳам кўпаймоқда йилдан-йилга,
Металларнинг жаранглари мисли қўшиқ.
Олтинларга, тиллоларга тўлиб кетган,
Олмалиқдан тополмайсиз бирор бўшлиқ.
Хайрулла ХАМЗАЛИ.