Ай, маним хонзодам, маним ҳулкарим,
Ҳали қароғингга ҳайрат тўлади.
Тонгдай хуш насимлар елади яна,
Бизнинг кўчада ҳам байрам бўлади.
Мен ипак тўқийман ой нурларидан,
Туннинг ўттизи ҳам тўлин бўлади.
Байрамлар бўлади бизнинг кўчада,
Бир париваш қизлар келин бўлади.
Токи яшар экан шабнамий диллар,
Мансурий туйғулар абадий, тамиз.
Отаюрт номини жондай авайлаб,
Кўкларга кўтариб узоқ учамиз.
Шоҳсанам Нишонова.