Эл-юртим посбонлари,
Ватаним қалқонлари.
Тинчлик учун жон фидо,
Юртбошим ўғлонлари.
Ғурури бор, ори бор,
Халқимизга мададкор.
Мард ва содиқ баҳодир ,
Бахт қувончи толе ёр.
Сафда туриб хизматда,
Номус шараф йўлдоши.
Халқ тинчлиги қўлида,
Аскар элнинг ишончи.
Фахримизсиз ҳарбийлар,
Ёш авлодга ўрнаксиз.
Сизга ошно юраклар,
Сиз бизларга кераксиз.
Одина АКБАРОВА,
Политехникум ўқувчиси.
ОНА ЮРТИМ
Мен туғилган Ватаним гўзал,
Боболардан мерос маконим.
Аждодларим оқмоқда қони,
Она юртим — Ўзбекистоним.
Салом сенга, Ватаним, дейман,
Бағрингдаги қушларинг сайрар.
Саломимнинг ҳуш овозидан,
Эрта тонгда уйғотар қушлар.
Тўрт фаслинг ҳам ўзгача, кўркам,
Бир-бирини такрор этмайди.
Донинг еган чуғурчуқлар ҳам,
Сендан сира олис кетмайди.
Кеча-кундуз юлдузларинг бор,
Шу элимда ҳамма бахтиёр.
Сени севиш бир ибодатдир,
Она юртим — шундай гул диёр.
Шодлик ТУРОНОВ.
ВАТАН
Ватан – юрагимда ўчмас юлдузим,
Ери унумдордир, осмонлари кенг.
Тоғлари пурвиқор, сувлари зилол,
Ҳатоки ҳасинг ҳам дунёларга тенг.
Ватаним, сен билан ҳар куним гўзал,
Сен менинг томирда оққан қонимсан.
Бағрингда яшайди бахтиёр қалблар,
Сен менинг лаҳзамсан, ҳар бир онимсан.
Менчи бир қизингман, кулгуси қаҳ-қаҳ,
Орзуси йўлингдек, туганмас узун.
Бугун тинмай илм олишим керак,
Сенга яхши фарзанд бўлмоғим учун.
Фарзона ИСЛОМЖОНОВА,
20 ИДУМнинг 7 Г синф ўқувчиси.Эл-юртим посбонлари,