30 июль – Халқлар дўстлиги куни муносабати билан шаҳримизда маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, Ёшлар боғида ўтган тадбирда шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам билан табриклади.

Тадбир давомида турли миллат вакиллари ижросида концерт дастури намойиш этилиб, унда қардош халқлар тилларида Ватан, дўстлик, севги ва садоқатни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради.

Шунингдек, ўзбек, рус, корейс, татар ва бошқа миллат вакилларининг миллий қадриятлари акс этган ҳунармандчилик намуналари намойиш этилди. Кўп миллатли шаҳримизда бу каби «Дўстлик» фестивалларининг ўтказилиши миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик намунасидир.