Куз фасли — табиатнинг янгиланиш даври, аммо бу вақтда турли ёнғинлар юзага келиш хавфи ҳам ортади. Иситиш мавсумининг бошланиши, печка ва газ жиҳозларидан фойдаланиш, қишки озиқ-овқат тайёргарлиги жараёнлари эҳтиёткорлик билан амалга оширилмаса, ёнғин хавфи юзага келиши мумкин.
Хонадонлардаги хавфсизлик қоидалари:
Иситиш печкаларини фақат техник жиҳатдан тўлиқ тайёр ҳолда ишлатинг; дудбуронларни тозалаб туринг, тиқилиб қолмаслигига ишонч ҳосил қилинг; электр иситиш асбобларини назоратсиз қолдирманг; ёқилувчи моддаларни печка ёки очиқ олов ёнига жойлаштирманг; газ жиҳозларидан фақат сертификатланган ҳолатда фойдаланинг.
Хўжалик ишларида:
Хоналар ёнида қуруқ барглар ва чиқиндиларни ёқманг, уларни йиғиб махсус жойга чиқаринг;
- ҳосил қолдиқларини ёқиш қатъиян тақиқланади, чунки шамол орқали ёниб кетиши хавфи катта;
- чўқиб турган тамаки ва ёқилган чироқни эҳтиётсиз ташламанг.
- агар ёнғин белгилари сезилса (тутун, ўт ёки газ ҳиди) дарҳол “101” ёки “112” рақамига хабар қилинг;
- бинодан тезлик билан эвакуация қилинг; болалар ва кексаларга ёрдам беринг.
Куз мавсумидаги эҳтиёткорлик – қишни тинч ва хавфсиз кутиб олишнинг гаровидир. Ҳар биримиз ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилсак, ҳаётимиз ва мулкимизни асраб қоламиз.
Севара РАҲМОНОВА,
ОЁХТТЭБ инспектори.