OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

“БОЙЧЕЧАК” НОМЛИ10-ДМТТ ОШХОНАСИ ҲОЗИРГИ КУНДА ҚАЙ АҲВОЛДА?

Шаҳримизнинг қоқ марказида жойлашган ва ошхонаси абгорлиги кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган 10-давлат мактабгача таълим ташкилотининг ошхонаси бугунги кунда мутлақо янги қиёфа касб этди. Жамоатчилик орасида “Пишган овқатлар каламушларгами?” сарлавҳаси билан тарқалган лавҳалардан сўнг, ҳокимият томонидан ажратилган маблағ асосида боғча ошхонаси капитал таъмирдан чиқарилди.

Таъмирлаш ишлари бир ойдан ортиқ давом этиб, натижада ошхонадаги барча жиҳозлар тубдан янгиланди. Бугунги кунда ошхона санитария талабларига тўлиқ жавоб беради ва болалар учун хавфсиз ҳамда қулай шароит яратилган. Бош ошпаз Шаҳноза Эргашева сўзларига кўра, энди озиқ-овқат маҳсулотлари “Аутсоринг” ташкилоти томонидан етказиб берилади ва ҳар бир бола учун кунлик овқатланиш меъёри аниқ белгиланган.
— Бизда болаларнинг ҳар кунги таомлар рўйхати ташкилот томонидан тузиб берилади. Таомлар тўрт маҳаллик режа асосида тайёрланади. Бир болага кунлик гўшт миқдори 100 грамм, сут ва шарбатлар эса 150 граммдан тўғри келади, — дейди бош ошпаз Ш.Эргашева.
Ҳозирда боғчада 292 нафар бола тарбияланмоқда. 12 та гуруҳ ва 3 та тайёрлов гуруҳи мавжуд. Бугунги кунда рўйхатда 314 нафар бола қайд этилган. Боғчанинг ҳар бир гуруҳи замонавий жиҳозлар ва ўйин майдончалари билан таъминланган бўлиб, бу ерда тарбияланаётган болаларнинг соғлом ривожланиши ва билим олиши учун барча шарт-шароит мавжуд.
Таъмирлашдан сўнг ота-оналар фарзандларини боғчага янада ишонч билан юборишмоқда. Энди улар фарзандларининг кун давомида истеъмол қиладиган таомлари сифати ва ҳолати юзасидан хавотир олмайди. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва таом сифати учун ташкилот ходимлари тўлиқ жавобгар ҳисобланади.
Мактабгача таълим – ҳар бир боланинг ҳаётидаги энг муҳим босқич ҳисобланади. Болалар илк таълим ва тарбияни айнан боғчада олади. “Бойчечак” 10-Давлат мактабгача таълим ташкилотида амалга оширилган янгиланишлар эса мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг амалдаги намунаси бўлиб, соғлом ва билимли авлод тарбиясига қаратилган давлат сиёсатининг ёрқин ифодасидир.

Ўз мухбиримиз.

МАВЗУГА ОИД

ОКМК ХОДИМАСИ “ЁШ КИТОБХОН ОИЛА” ТАНЛОВИ ҒОЛИБАСИ

admin

«САЙХУНОБОД», «УЙЧИ», «ҒИЖДУВОН» ВА «ЗАРБДОР» ТАЖРИБАСИ БЎЙИЧА ОЛМАЛИҚДА ҚАНДАЙ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛДИ?

admin

ОКМК СПОРТ МАЖМУАСИ — ШАҲРИМИЗГА САЙЁҲЛАРНИ ЖАЛБ ЭТУВЧИ МАНЗИЛ

admin

“АММОФОС-МАКСАМ” АЖДА САЙЁР СЕМИНАР

admin