Бугунги кунда кўпчилик дўкон ва супермаркетларда «ЧЕГИРМА» белгиси остида маҳсулотлар кўзга ташланади. Кўп харидорларнинг хаёлида эса савол туғилади:
«Нега арзонлаштирилган? Балки муддати ўтиб кетгандир?»
Аслида бундай маҳсулотлар муддати тугаган эмас, балки яроқлилик муддати яқинлашиб қолган бўлади. Масалан, амал қилиш муддати 10 кун бўлса, 8–9-кунида унинг нархи туширилади. Бу:
- маҳсулотни исрофдан сақлаш, чиқиндига айланиб кетишининг олдини олиш;
- харидорларга маҳсулотни арзонроқ нархда харид қилиш имконини бериш — мақсадини кўзлайди.
Шу билан бирга, муддати ўтиб кетган ва истеъмол қилишга яроқсиз маҳсулотларни сотиш қонун билан тақиқланган.
Шунинг учун харид пайтида истеъмолчилар доимо:
маҳсулот ёрлиғида ишлаб чиқарилган сана ва яроқлилик муддатини диққат билан текширишлари лозим.
Чегирма — бу маҳсулотнинг сифатсизлигини эмас, балки унинг яроқлилик муддати қисқа қолганини билдиради.
Шундай экан, истеъмолчи ўз ҳуқуқини билса ва маҳсулот ёрлиғини текшириб харид қилса, чегирмадаги маҳсулотлар ҳам фойдали имконият бўлиши мумкин.
Мурожаат учун: 1091