Куз-қиш мавсуми келиши билан аҳолини коммунал соҳа, айниқса, бошқарув сервис компанияларига бўлган мурожаатлари кўпая бошлайди. Бунинг олдини олиш мақсадида мавсумга тайёргарлик бўйича олиб борилаётган ишларни аҳолига маълум қилиш учун шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги раҳбари Илҳом Шокировга мурожаат қилиб, соҳа бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот олдик.
- Шаҳримизда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш, кўп квартирали уйларни таъмирлаш ҳамда лифт ускуналарини янгилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
26 мингдан ортиқ хонадонли 680 та кўп қаватли уйлар мавжуд. Шулардан 656 тасига 15 та БСК хизмат кўрсатади. 2025-2026 йилда жорий дастур асосида куз – қишга тайёрланиш доирасида бошқарув ташкилотлари томонидан 1.7 миллиард сўм маблағлари ҳисобидан 42 та кўп квартирали уйларда 100 % таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бошқарувчи ташкилотлар ихтиёрида жами 502 тадан зиёд зарур моддий-техника воситалари ва ускуналар мавжуд бўлиб, уларда 322 нафар ишчи ва ходимлар фаолият юритмоқда.
Жорий йилда тасдиқланган дастур доирасида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари изчил давом эттирилди. Бошқарув ташкилотлари маблағлари ҳисобидан — 1,7 миллиард сўм сарфланиб, 42 та кўп квартирали уйларда тўлиқ таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Хусусан, 33 та уйнинг том қисми, 98 та кириш йўлаклари, 212 та электр тақсимлаш шитлари, 18 та уйнинг ертўла қисмидаги муҳандислик тармоқлари таъмирланди. Шунингдек, 99 та энергия тежамкор сенсор лампалар ўрнатилди. Режадан ташқари бошқарув ташкилотлари томонидан яна 32 та уйда 895 миллион сўмлик қўшимча таъмирлаш ишлари бажарилди. Бунда 3 та уйларнинг том қисмлари 40 та кириш йўлаклари 9 та кодли қулфлар 1о та электр тақсимловчи шитлар, 20 та уйларнинг ертўла қисмлари, 38 та электр тежамкор лампалар ҳамда 28 м2 фрамуга ромларга ойналар ўрнатилиб, таъмирлаб бўлинди.
Амалда бошқарув ташкилотлари томонидан 30 та яъни 94 % уйларда таъмирлаш ишлари якунланган.
Ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал жўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан 2025 йилги дастурга киритилмаган, аммо таъмирга муҳтож бўлган яна 32 та уй аниқланди. Уларда том қисмлари, кириш йўлаклари, кодли қулфлар, электр тақсимловчи шитлар ва ертўла қисмларини таъмирлаш, энергия тежамкор лампалар ҳамда фрамуга ромларига ойна ўрнатиш белгиланган.
Бугунги кунда мазкур уйларнинг 94 фоизида, яъни 30 та уйда таъмирлаш ишлари якунланган, қолган 2 та уйда ишлар якунланиш арафасида. Шу билан бирга, содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини тезкор бартараф этиш мақсадида захира сифатида қуйидаги қурилиш материаллари тайёрлаб қўйилган: 1,7 минг м2 шифер ва фольгаизол, 85 кг карбит ва электрод, 346 та задвижка ва вентиль, 1,6 минг метр турли хил қувурлар, 435 м2 ойна ва ромлар, 14,1 тонна қум-туз аралашмаси.
Шаҳримизда амалга оширилаётган бу ишлар аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, уй-жой фондини сақлаш ва мавсумий эҳтиёжларга тайёргарликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.



