Ҳар йили 21 октябрь — Ўзбек тили байрами арафасида мамлакатимизда ана шу муқаддас неъматни ардоқлаш ва унинг нуфузини янада ошириш мақсадида турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилади. Шу муносабат билан Олмалиқ кон-металлургия комбинати таркибий бўлинмаларида ҳам “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлигининг 36 йиллигига бағишлаб, оммавий диктант танловлари ўтказилмоқда.
14 октябрь куни ана шундай тадбирлардан бири 2-Мис бойитиш фабрикасида бўлиб ўтди. Диктант “Она тили — миллат тафаккури ифодаси” мавзусида бўлиб, унда фабрика ходимлари фаол иштирок этишди. Танлов жараёнида иштирокчилар ўз билим ва савияларини синовдан ўтказдилар.
Натижаларга кўра:
3-ўрин — ТЖБТА хизмати электромеханиги Жамшид Носировга насиб этди.
2-ўрин — 2-МБФ котибаси Олия Султангалиевага берилди.
1-ўрин — хўжалик бўлими боғбони Феруза Сафаралиева фахрли биринчиликни қўлга киритди.
Ғолиблар касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Бунёджон Ҳамрақулов,
2-МБФ Ёшлар иттифоқи раиси.