Ёнғин хавфсизлиги — инсонлар ҳаётини, мулкини ҳамда атроф-муҳитни ёнғиндан ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар тизимидир. Мавсумий ўзгаришлар, хусусан, ёз фаслидаги иссиқлик ёки куз-қишда иситиш тизимларидан фойдаланиш жараёни ёнғин чиқиш эҳтимолини оширади.\
Шу боис, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш ҳар бир фуқаронинг бурчи ҳисобланади. Содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш орқали инсон саломатлиги ва мол-мулкни асраб қолиш мумкин.
Қиш мавсумида ёнғин хавфсизлиги чоралари:
Иситиш печлари ва газ қурилмаларининг техник ҳолатини мунтазам текшириб туриш; Иситиш асбобларини ёнилғи материалларига ёки парда, мебель каби буюмларга яқин жойлаштирмаслик; Электр иситгичларини узоқ вақт қаравсиз ҳолда қолдирмаслик; Болаларни газ, печка ва электр асбобларидан узоқ тутиш; Ёғоч биноларда иситиш ускуналарини ўрнатишда ёнғинга қарши изоляциядан фойдаланиш.
Белгиланган талабларга эътиборли бўлиш, эҳтиёткорлик ва хушёрлик — хотиржамликнинг гаровидир. Шу боис, ҳар биримиз ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишни, ис газидан эҳтиёт бўлишни ўз бурчимиз деб билишимиз лозим.
Фақат шундагина биз ўз олдимизга қўйган мақсад — хавфсиз ва хотиржам ҳаётни таъминлашга эришамиз.
Муаттар ҲАМИДОВА,
ОКМК АЖ ОЁХТТЭБ инспектори