Куни кеча Мис эритиш заводида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 36 йиллиги муносабати билан “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Тадбирнинг асосий мақсади — ходимлар орасида она тилимизга бўлган меҳр ва ҳурматни янада ошириш, билимдонлик ва фаолликни рағбатлантиришдан иборат бўлди.
Интеллектуал ўйин давомида иштирокчиларга ўзбек тили тарихи, грамматикаси ва маданиятига оид саволлар тақдим этилди. Жамоалар ўз билим ва зеҳнларини намойиш этишди, қизғин баҳс ва мусобақа муҳити яратилди.
Беллашув натижаларига кўра, учинчи ўринни таъмирлаш механика сехи жамоаси, иккинчи ўринни эса Сулфат кислотаси сехи жамоаси эгаллади. Фахрли биринчи ўринни Мисни электролизлаш сехи жамоаси қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Ғолиб жамоалар Мис эритиш заводи Касаба уюшмаси томонидан пул мукофотлари ва дипломлар билан тақдирланди.
Тадбир иштирокчилари она тили — миллатнинг ифтихори эканини яна бир бор ҳис этдилар ва “Ўзбек тили — халқнинг руҳи ва ғурури” деган шиор остида юртимиз тилига бўлган муҳаббат ва садоқатни намоён этдилар.
К. Ҳакимов,
Мис эритиш заводи Касаба уюшмаси
Маъданий-маърифий ишлар бўйича комиссия раиси.