Грипп – кенг тарқалган, хавфли ва оғир юқумли касаллик бўлиб, ҳаво томчилари орқали юқади. Бунга грипп вируси сабаб бўлади. Грипп билан оммавий касалланишлар даврий равишда содир бўлиб, эпидемияга айланади.
Касаллик бурун, томоқ ва ўпканинг шикастланиши билан тавсифланади. Грипп кўпинча куз — қиш фаслида тарқалади.
Гриппнинг асосий сабаблари:
▐ касалликнинг вирусли қўзғатувчилари мавжуд бўлган ҳаво орқали юқиши;
▐ бемор билан алоқада бўлган нарсалар орқали юқиш.
Грипп қуйидаги белгилар билан намоён бўлади:
►юқори ҳарорат (40 даражагача);
►бош оғриғи;
►бўғимлардаги оғриқлар;
►кучли терлаш;
►томоқ оғриғи;
►кўкрак қисмида оғриқ;
►бурун битиши;
►бурун шиллиқ қаватида қуруқлик;
►йўтал.
Агар гриппнинг оғир шакли бўлса:
►оқчиш ва қусиш;
►бурундан қон кетиши;
►ҳушдан кетиш;
►алаҳсираш.
Диагностика
Гриппга ташхис қўйиш учун умумий амалиёт шифокори беморни қуйидаги текширувларга жўнатиши мумкин:
▐ томоқ ва бурун бўшлиғидан суртма;
▐ бурун шиллиқ қавати эпителийсидан олинган суртма.
Гриппни даволаш
Гриппни даволаш усуллари доимий равишда ривожланиб ва такомиллашиб боради, чунки грипп вирусининг ўзи доимо мутацияга учраб, ўзини янгилайди, шунинг учун олдинги вакциналар фойда бермайди. Касалликни даволаш учун қуйидагилардан фойдаланилади:
►ҳарорат туширувчи дорилар;
►вирусга қарши дорилар;
►томирларни торайтирувчи дорилар;
►балғам ажратувчи ва йўталга қарши дорилар;
►мультивитаминлар;
►ўсимлик дамламаси ва қайнатмалари билан ингаляция муолажаси;
►иммунитетни котарувчи дорилар;
►антигистамин дорилар.
Касаллик даврида беморлар кўпроқ витаминларни ўз ичига олган суюқликлар ва резавор мевалардан тайёрланган настойкаларни ичишлари тавсия қилинади.
Болаларда гриппни даволаш учун ётоқда дам олиш тавсия этилади.
Агар грипп ўз вақтида даволанмаса, қуйидаги асоратлар келиб чиқиши мумкин:
►зотилжам;
►бронхит;
►бронхиолит;
►эшитиш қобилиятининг бузилиши;
►бурун шиллиқ қаватининг атрофияси;
►Рее синдроми.