Ўткир диарея касаллиги бу – бактериялар қўзғатадиган, ошқозон – ичак фаолиятининг бузилиши билан кечадиган, асосан баҳор – ёз мавсумларида кўп қайд этиладиган юқумли касалликдир.
Ўткир юқумли ичак касалликларига чалинган беморларда умумий ҳолсизлик, кўнгил айниши, қайт қилиш, қорин соҳасида оғриқ бўлиши, иштаханинг пасайиши, ич кетиши ва унинг натижасида бемор танасида сувсизланиш каби симптомлар кузатилади. Юқумли ичак касалликларини олдини олиш учун қуйидагиларни билиш зарур:
- Боласини кўкрак сути билан боқувчи оналар эмизишдан олдин қўл гигиенасига қаътий риоя қилиши, болаларни ҳам қўлларини совунлаб ювиб, кейин эмизиши;
- Болаларга совуткичда узоқ сақланган таомларни едирмаслик, уларни тўғри келган озиқ-овқат махсулотлари билан овқатлантирмаслик;
- Барча оила аъзолари, айниқса ёш болалар учун мўлжалланган сув ва хом сутни албатта қайнатиш талаб этилади, болаларга янги соғилган сутни қайнатмасдан бериш мумкин эмас;
- Ҳар қандай кишига болани овқатлантиришга рухсат бермаслик;
- Болалар қўллари ва оғизларини умумий фойдаланилган сочиқлар билан артмаслик;
- Болаларни бармоғини ва уйинчоқларини сўришга йўл қўймаслик;
- Болаларни чақолоқлик давриданоқ, санитария-гигиена кўникмаларига ва соғлом турмуш тарзига ўргатиб борилиши;
- Болаларни назоратсиз кўчага чиқишларига, тўғри келган жойларда чўмилишларига йўл қўймаслик;
- Кўчадан уйга кирганда, овқатланишдан олдин, болага овқат тайёрлашдан олдин ва уни овқатлантиришдан аввал қўлларни совунлаб ювиш;
- Бозорларда ва кўчаларда сотилаётган мева ва сабзавотларни оқар сувда ювмасдан таътиб кўрмаслик;
Эсингизда бўлсин! Агар бола ҳолсиз бўлса; боланинг боши оғриса; тана ҳарорати ошса; қоринда оғриқ бўлса; боланинг ичи тез-тез ва суюқ келса; боланинг кўнгли айниса ёки қайт қилса; боланинг нажаси шилимшиқ, йирингли ёки қон аралаш бўлса зудлик билан шифокорга мурожаат этинг.
Ноила ХАЙДАРҚУЛОВА,
Шаҳар Санэпид бўлими ходим