Жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган, ҳар жиҳатдан ибратли хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб қилиш ва жамоатчиликка етказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2022 йил 27 апрелдаги КQ- 340-IV-сонли қарорига асосан шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан «Йил аёли» миллий танлови ўтказилди.
Танлов белгиланган Низом асосида комиссия аъзолари томонидан холисона, очиқлик билан баҳоланди. Яъни, 7 нафар номзодларнинг ҳужжатлари ўрганиб чиқилди ҳамда иштирокчилар 3 та шарт бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишди. Танлов якунида
~ «Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли»;
~ «Йилнинг энг соғлом турмуш тарзи ташкилотчиси»;
~ «Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли»;
~ «Йилнинг энг ватанпарвар аёли»;
~ «Йилнинг энг жонкуяр устоз аёли»;
~ «Йилнинг энг фаол олима аёли»;
~ «Йилнинг энг фаол ижодкор аёли» каби номинациялари асосида ғолиблар аниқланиб, танловнинг вилоят босқичига тавсия этилди.