Бугун юртимизда аҳоли турмуш шарт-шароитини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш дастурларининг натижадорлигига эришиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, шаҳрида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган. Шаҳарда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланган бўлиб, кам таъминланган оилалар раҳбар ходимларга бириктирилган. Бириктирилган раҳбарлар томонидан оила вакиллари билан юзма-юз учрашган ҳолда уларнинг муаммолари ўрганиб чиқилмоқда.
Ўз навбатида Ижтимоий инспекциянинг Тошкент вилояти бошқармаси бош мутахассиси томонидан давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган янгича — маҳаллабай ҳамда фуқаробай тизими асосида халқ билан мулоқот қилиш, ҳудудлардаги аҳоли муаммоларини ўрганиш ҳамда уларга ечим топиш, шунингдек, аҳолининг турмуш фаровонлигини яхшилашга қаратилган кенг кўламдаги ишлар амалга оширилиб келинаётган ишларнинг ижроси ўрганилди. Жараён давом этмоқда.
Ж.Зоҳитов,
Ижтимоий инспекциянинг вилоят бошқармаси бош мутахассиси.