Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 октябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 296-сонли, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги “Рақобатни таъминлашга кўмаклашиш ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 667-сонли ҳамда Тошкент вилояти ҳокимининг 2020 йил 19 февралдаги “Вилоятда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан келишилган ҳолда 2026 йил давомида шаҳримизда жамоатчилик назорати тартибида ўтказиладиган ўрганишлар
РEЖАСИ тасдиқланди.
Унга кўра жорий йил ҳар чоракда бир маротаба ЎИҲҲҚЖ федерациясининг Олмалиқ шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамияти, масъул ваколатли идора вакиллари ҳамда ОАВлари ҳамкорлигида қуйидаги ўрганишлар олиб борилиши белгиланди:
- Ҳудуддаги Истеъмолчилар ҳақ-ҳуқуқларини қайси хизмат ва харид турларида оммавий ҳамда узлуксиз бузилиш даражасини аниқлаштиришда, аҳоли (Истеъмолчилар) орасида тегишли тартибда сўровномалар ўтказиш, олинган маълумотлар соҳалари кесимида таҳлил қилиниб, давлат ваколатли идоралари кўрсатмалари ҳамда уларнинг иштироки асосида қўшимча чора-тадбирлар белгилаш орқали жамоатчилик назорати тартибида ўрганишлар ўтказиш;
- Ҳудуддаги МФЙлар фаолияти ҳамда тизимлар кесимида аҳоли билан ишлаш даражасини жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш;
- Республикамизда олиб борилаётган ислоҳотлар бўйича ташкил этилган янги сиёсий лойиҳа, яъни ижтимоий ҳимоя функциялари юзасидан Олмалиқ шаҳар кесимида амалга оширилаётган ишлар кўрсаткичлари борасида жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш;
- Ҳудудларда фаолият юритиб келаётган нон ва нон маҳсулотлари ҳамда макарон ишлаб чиқариш корхоналари томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати, ободонлаштириш ишлари ҳамда санитария-гигиена меъёрларига амал қилиш ҳолатларини ўрганиш;
- Ҳудудларда (мулкчилик шаклидан қатъий назар) умумий овқатланиш шохобчалари томонидан аҳоли (истеъмолчилар)га кўрсатилаётган хизматлар сифати, ошхоналарнинг санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш ва ободонлаштирилиши ҳолатини ўрганиш;
- Ҳудудларда уй-жой ва бошқа объектларнинг қурилиши соҳасида ажратилган ер майдонлари қонунийлиги ҳамда қурилаётган биноларнинг сифатсиз қурилишининг олдини олиш юзасидан жамоатчилик назорати тартибда кузатув-ўрганишлар ўтказиш;
- Ҳудудда аҳолига тиббий хизмат кўрсатувчи (мулкчилик шаклидан қатъий назар, давлат, хусусий ва ҳ.к) муассасаларда, шунингдек «Тошкент вилояти дори-дармон» АЖ тасарруфидаги ҳамда хусусий дорихоналар томонидан кўрсатилаётган хизматлар аҳволи, нарх-наволарни белгиловчи омиллар юзасидан жамоатчилик назорати тартибида мониторинг ўтказиш.
- Таълим муассасаларида (олий таълим, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, мактабгача таълим муассасалари ҳамда махсус мактаб-интернатларда) Қонун ва қунуности ҳужжатлар давлат стандарти талаблари асосида истеъмолчиларга хизматлар сифати ҳамда соғлом овқатланишни ташкил этиш, овқатларни тайёрлаш, уларни етказиб бериш (аутсорсинг хизмати) бўйича тозалик ва санитария ҳолати ва ободонлаштириш ҳолатини ўрганиш;
- Аҳоли (истеъмолчилар)га сифатли транспорт хизмати кўрсатишда ҳудудлардаги транспорт уюшмаларининг роли, автошоҳбекат ва автотураргоҳлар томонидан яратилган шароитлар ва кўрсатилаётган хизматлар аҳволини ўрганиш;
- Аҳоли (истеъмолчилар)га алоқа (почта, телефон, интернет ва бошқа) хизматларини кўрсатувчи корхоналар томонидан кўрсатилаётган хизматлар аҳволини ўрганиш;
- Уй-жой мулкдорлар ширкатлари, сервис компаниялари, уй-жойларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар, ҳудуддаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда кўп қаватли уйларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ва ободонлаштириш ишларининг аҳволини ўрганиш;
- Ҳудуддаги коммунал тизим, яъни электр таъминоти, газ етказиб бериш, сув ва сув таъминоти идоралари томонидан истеъмолчиларга яратилган шароитлар ҳамда уларга электр энергияси, тоза ичимлик суви, табиий газ ва суюлтирилган газ балонлари етказиб берилиши, нореал қарздорликлар ҳолатларини ўрганиш;
- Ички истеъмол бозорларида йодланган ош тузининг сифати ва фойдаланиш даражасини, бозорларда ва савдо дўконларида сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддатлари, хавфсизлик талабларига мувофиқлиги, сифат кўрсаткичларининг давлат стандартлари ва сертификатлаштириш қоидаларига риоя этилиши ва назорат касса машинаси (онлайн) ўрнатилганлиги ҳолатларини ўрганиш;
- Ҳудудларда Тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий поликлиника, ШВП, ШОПларда истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифати, яратилган шароитлар санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиниши ҳамда ободонлаштириш ҳолатини ўрганиш;
- Ҳудудларда чорва молларига Ветеринария хизматлар кўрсатиш ва ветеринария дорихоналарида истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар ҳолатини жамоатчилик назоратида ўрганиш;
- Ҳудуддаги санитария, зиёратгоҳлар ва дам олиш масканларида истеъмолчиларга даволанишлари учун яратилган шарт-шароитлар кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ҳамда ободонлаштириш ҳолатини ўрганиш;
- Аҳоли (истеъмолчилар)нинг чорва моллари учун ем тарқатиш шахобчаларида истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар, яратилган шароитлар, уларнинг сифати, нарх-наволарини асоссиз ошириши ёки белгиланган нархларга риоя этилиши ҳолатини ўрганиш;
- Ҳудудлардаги барча давлат ҳамда хусусий тижорат банкларида истеъмолчиларга хизмат кўрсатишда Қонун ва қонуности ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб, (банк сири ҳисобланган маълумотларига аралашмаган ҳолда) жамоатчиликка тегишлилиги бўйича, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида, шу билан бирга савдо дўконларида аҳоли (истеъмолчи) учун “Истеъмол кредити” ажратилишида таъминотчининг нарх-наволарини асоссиз оширилиши ҳолатини ўрганиш;
- Ҳудуддаги қурилиш материаллари ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда материалларини чакана савдоси фаолиятини амалга оширишда, Ўзбекистон Республикасида чакана савдо фаолиятини амалга ошириш қоидаларига риоя қилиш ҳолатини ўрганиш;
- Ҳудудларда кушхоналарда сўйилаётган чорва молларини сўйишда ветеринария, санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши ҳамда ободонлаштириш ҳолатини ўрганиш;
- Ҳудудлардаги чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик ва бошқа қишлоқ хўжалик соҳасига тегишли ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш (мулкчилик шаклидан қатъий назар) хўжалик юритувчи субъектларида жамоатчилик назорати тартибида мониторинглар ўтказиш;
- Ҳудудларда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритувчи ҳамда ишлаб чиқариш саноатлари субъектлари томонидан реклама ва баннерлар пешлавҳалар ўрнатишда “Реклама тўғрисида”ги қонун талабларига мос равишда амалга оширилаётганлиги ҳолатини ўрганиш;
- Ҳудудларда фаолият юритаётган, яъни чет эл улуши мавжуд бўлган хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш объектларида (қўшма корхоналар) жамоатчилик назорати тартибида амалдаги қонунлари асосида мониторинглар ўтказиш;
- Ҳудудларда жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчалари томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматларнинг сифат даражасини ўрганиш, бензин, дизель ҳамда ЁММлари сифати, газ шахобчаларини ҳамда нарх-наволарини асоссиз оширилиши ва аҳоли (истеъмолчилар)га яратилган шароитлар ҳолатини ўрганиш;
- 2025-2026 йилларда қиш-баҳор мавсумига аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари учун захирага жамғарилган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сақланиши ҳолати ва нарх-наволарнинг барқарорлигини таъминлаш борасида олиб бориладиган ишлар натижадорлигини ўрганиш;
- Ҳудудларда алкогол ичимликлар ва тамаки маҳсулотлар сотиладиган дўкон ва бошқа объектларда аҳоли (истеъмолчилар) учун яратилган шароитлар, маҳсулотларнинг сифати ва яроқлик муддатлари ҳолатлари бўйича кузатув, ўрганишлар ўтказиш;
- Ҳудуддаги қишлоқ хўжалиги ер майдонларини ажратиш жараёнларида жамоатчилик назоратини олиб бориш, кластерлар, фермерларнинг фаолиятида жамоатчилик иштироки ҳамда истеъмолчилар учун етиштирилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини сифати, яроқлилиги, сақланиши, бозор ва дўконларда сотилиши борасида жамоатчилик кузатуви, ўрганишлар ўтказиш;
- Олмалиқ шаҳрида атроф-муҳит муҳофазаси борасида шаҳар кесимида жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш ва кузатиш тадбирларини амалга ошириш;
- Ҳудудларда янги ташкил этилиб, бевосита истеъмолчиларга давлат рўйхатидан ўтмасдан хизмат кўрсатаётган объектларни аниқлаш ҳамда уларнинг фаолияти қонунийлаштирилиши бўйича давлат ваколатли идоралари билан ҳамкорликда иш олиб боришда жамоатчилик кузатув ўрганишлари ўтказиш;
- Маҳалий табобат объектлари ва шу соҳада тайёрланаётган дори-дармонларни (сифат сертификати) жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш;
- Ҳудудларда сартарошхоналар, гўзаллик салонлари, сунъий сув ҳавзалари, массаж ва бошқа хизмат кўрсатиш объектларида истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш ҳолатини жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш;
- Президентнинг 2025 йил 6 октябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 296-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 667-сонли қарорлари ижроси бўйича истеъмолчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда “сирли мижоз” ва назорат хариди тадбирларини амалга ошириш. (йил давомида доимий равишда)
- Ҳудуддаги ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритаётган (завод, корхона, фабрика, конлар ва ҳ.к) хўжалик юритувчи субъектларда жамоатчилик назорати тартибида мониторинглар ўтказиб бориш;
- Ҳудуддаги аниқланган ҳолатларда истеъмолчилар манфаатларини қонуний ҳимоя қилиш борасида давлат органларига “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонун талабларидан келиб чиқиб, аризалар, шикоятлар ва таклифлар билан мурожаат қилиш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сўровлар юбориш.
Изоҳ: Режада белгиланган тадбирларни амалга оширишда корхона (ташкилот, муасасса)ларнинг молиявий хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда, жамоатчилик назорати тартибида кузатув-ўрганишлар ўтказилади.
Кузатув-ўрганиш натижалари Олмалиқ шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти томонидан умумлаштирилган ҳолда таҳлилий — танқидий маълумотлар тайёрланиб, шаҳар ҳокимлигига маълумот сифатида тақдим этилади ҳамда заруратдан келиб чиққан ҳолда Олмалиқ шаҳар ҳокимлигининг аппарат йиғилишларида муҳокама этилади.
Ўтказилаётган кузатув ўрганишларига истеъмолчилар ҳуқуқларини ва манфаатларни ҳимоя қилишга бевосита масъул бўлган ваколатли давлат идоралари (Санэпид бўлими, ДСИ, “Узстандарт” агентлиги Тошкент вилояти филиали ва бошқалар) ҳамда ОАВ вакиллари таклиф этилиши мумкин.
Ўрганиш давомида аниқланган ноқонуний ҳолатлар расмийлаштирилиб, ҳолатларни бартараф этилиши учун тегишлилиги бўйича давлатнинг ваколатли бошқарув ва ижро ҳокимиятига чора-тадбирлар ишлаб чиқиши ҳамда ҳуқуқ тартибот идораларига қонунийлиги малакаланиши ва чора кўрилиши бўйича йўналтирилади.